Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

2. Халифалик давлатида таълим сиёсати ва уни ташкил қилиш
Халифалик давлатида таълим низоми программага асосланган таълимга алоқадор шаръий ҳукмлар ва идорий қонунлар мажмуидан ташкил топади. Таълимга алоқадор шаръий ҳукмлар 

ақидадан келиб чиқиб, ўзининг шаръий далилларига эгадир. Масалан дарсликлар, ўқувчи ўғил-қизларни ажратиб, алоҳида ўқитиш каби. Таълимдаги идорий қонунлар эса мутасадди раҳбар низомни ижро этишда ва шу низомдан кўзланган ғояни рўёбга чиқаришда керакли деб топган мубоҳ восита ва услублардир. Улар дунёвий ишлар бўлиб, таълим ва умматнинг асосий эҳтиёжларига алоқадор шаръий ҳукмлар ижросига муносиб келадиган тарзда ривожлантирилиши ва ўзгартирилиши мумкин. Шунингдек, улар борасида бошқа умматлар эришган мубоҳ тажрибалар, маълумотлар ва тадқиқотлардан фойдаланиш ҳам мумкин.


Шаръий ҳукмлар ва идорий қонунлар мажмуидан иборат бўлган бу низомга бир бошқарув жиҳози керак бўлади. Бу бошқарув жиҳози Халифалик давлатидаги таълимнинг асосий ғоясини рўёбга чиқаради. Лўнда қилиб айтганда, Исломий шахсиятни тарбиялаб вояга етказади. Мазкур жиҳоз бу ишни таълимнинг барча тарафларини назорат қилиш, ташкиллаштириш, кузатиб бориш, батафсилроқ айтадиган бўлсак, муайян программага асосланган қўлланмалар яратиб бериш, муносиб ўқитувчилар танлаш, ўқувчилар билим даражасининг ривожланиши ва юксалишига кўз-қулоқ бўлиб туриш, мактаблар, маъҳадлар ва дорулфунун (университет)ларни керакли лаборатория ва таълим воситалари билан таъминлаш орқали амалга оширади. Қуйида биз Исломий Давлатнинг дустури лойиҳаси бўлмиш «Дустур муқаддимаси»дан «Таълим сиёсати»га оид моддаларнинг аксариятини келтирамиз:


165-модда - Таълим услубининг асоси Исломий эътиқод бўлмоғи лозим. Дарсликлар ва ўқитиш услублари шу асосдан четга чиқиб кетмайдиган тарзда ишлаб чиқилади. 


166-модда - Таълим сиёсати Исломий ақлия ва Исломий нафсияни вужудга келтириш демакдир. Шунинг учун ўқитиладиган барча дарсликлар шу сиёсат асосида ишлаб чиқилади.


167-модда - Таълимдан кўзланган ғоя Исломий шахсиятни вужудга келтириш ва одамларни ҳаёт ишларига алоқадор илмлар ва билимлар билан бойитишдир. Шунга кўра, таълим шу ғояни рўёбга чиқарадиган тарзда йўналтирилиб, унга олиб бормайдиган ҳар қандай йўл ман қилинади…


169-модда - Таълимда математика каби аниқ фанлар билан сақофий билимлар ўртасидаги фарқ эътиборга олиниши лозим. Аниқ фанлар керагича ўргатилаверади, маълум бир босқич билан чекланмайди. Сақофий билимлар эса дастлабки  

 

4-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40