Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
оладилар. Агар уларда фикрнинг ҳис қилинган воқеи бўлмаса ёки ҳис қилиш мумкин бўлмаса, шунчаки шарҳ қилинган жумлаларнинг маъносини тушуниб олган бўлсалар, уни фикр сифатида эмас, балки маълумот сифатидагина қабул қилиб оладилар, холос. Бу билан улар фикрловчи эмас, ўрганувчигина бўлиб қоладилар. Шунга кўра, ўқитувчи талабаларга фикрлар бераётган вақтда уларда ҳис қилинган воқенинг айнан ўзини ёки ўхшашини юзага келтиришга ҳаракат қилиш билан бу фикрлар маъноларини ўқувчиларга тушунтиришга ҳаракат қилмоғи лозим. Токи улар бу фикрларни шунчаки маълумотлар сифатида эмас, фикрлар сифатида қабул қилсинлар. Шунинг учун ўқитувчи ўқувчининг воқени ҳис қилишига алоҳида диққат қилиши керак. Агар воқенинг ўзини кўрсатиш имкони бўлмаса, унга яқин бир тасаввурни бериш даркор. Токи маълумотлар ҳис қилинган воқенинг айнан ўзи билан ёки ўқувчи тасаввуридаги воқе билан бирлашиб, ўқувчида фикрни вужудга келтирсин.
Ўқитувчининг ўқувчиларга бераётган фикрларига қаралади:
- Агар унинг аввалда ўқувчилар ҳис этган воқеи бўлса ёки айтилаётган пайтда ҳис қилсалар, демак, уни англаган ва фикр сифатида қабул қилган бўладилар;
- Агар ўқувчилар аввалда ҳис қилмаган бўлсалар, фикр етказилаётган пайтда ҳам ҳис қилмасалар, балки ўзларига қандай етказилаётган бўлса ўшандай тасаввур қилиб тасдиқлаётган бўлсалар ва натижада гўё ўзлари ҳис қилгандек бир воқени тасаввур этсалар ҳамда уни бамисоли ҳис қилинган воқедек фараз қилсалар, бу ҳолатда ҳам уни англаган ва фикр сифатида қабул қилган бўладилар.
Ҳар икки ҳолатда ҳам муаллимнинг уларга берган фикри ўзларининг фикрларига айланади. Лекин агар фикрнинг ҳис қилинган воқеи бўлмаса ёки ҳис қилишнинг имкони бўлмаса, у ҳолда бу фикр қабул қилувчига нисбатан маълумотдан бошқа нарса бўлмай қолади.
Инсон ўзининг беш ҳиссидан бири билан ҳис қилиши мумкин бўлган воқе ҳис қилинган воқедир. Воқенинг моддий ёки маънавий бўлишининг фарқи йўқ. Моддий воқега мисол тариқасида кўриш орқали дарахтни, эшитиш орқали чумчуқнинг овозини, ушлаш орқали матонинг мулойимлигини, ҳидлаш орқали гулнинг бўйини, татиб кўриш орқали асалнинг таъмини ҳис этишларни келтириш мумкин. Маънавий воқега эса шижоат, ҳалоллик, қўрқоқлик, хиёнат каби тушунчалар киради. Инсон уларни моддий кўринишларига қараб фикран ҳис этади. Масалан,
7-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40
|