Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
иттифоқи ўз фарзандларига коммунистик сақофатни сингдирди. Ўзининг сақофатига капиталистик ёки Исломий сақофатдан бир томчи ҳам киритмасликка ҳаракат қилди. Бутун Ғарб эса фарзандларини динни ҳаётдан ажратиш устига қурилган капиталистик сақофат асосида тарбиялаб, яшаш тарзини ҳам шу асосда шакллантириб, ўз ақидаси ва сақофатига Исломий сақофатдан бирор қатра сизиб кириб қолмаслиги учун урушлар уюштирди ва уюштирмоқда. Ислом давлати ҳам ўз фарзандларига Исломий сақофатни сингдириб, давлат ичида Исломий ақидага асосланмаган фикрга даъват этишни ман қилди ҳамда ўз сақофатини даъват ва жиҳод орқали бошқа давлатлар ва умматларга ёйиб келди, то Оллоҳ ерни яна қайтариб олгунига қадар ёйиб боради ҳам.
Уммат сақофатини муҳофаза этишнинг энг муҳим кафолатларидан бири унинг уммат фарзандлари қалбидан жой олиши, китобларда битилиши ҳамда умматнинг шу сақофат ақидасидан келиб чиқадиган ҳукмлар ва қонунлар асосида ишларни бошқарадиган бир давлатга эга бўлишдир.
Уммат сақофатининг фарзандлар қалбидан жой олиши, китоб саҳифаларида ўз аксини топиши программа (манҳаж) асосида ёки программасиз бўлишидан қатъий назар, таълим билан амалга ошади. Давлат қабул қилган муайян низом ва қонунлар билан бошқариладиган таълим программа (манҳаж)га асосланган таълим, деб аталади. Унинг ижро этилишига давлат масъул бўлади. Масалан, қабул ёшини, ўқув қуролларини, ўқитиш услубини белгилаш ана шу низом ва қонунлар жумласидандир. Муайян программага асосланмаган таълимда эса мусулмонлар уйларда, масжидларда, йиғилишларда, оммавий ахборот воситалари ва нашриётлар орқали таълим билан шуғулланишга қўйиб бериладилар. Унда программа асосидаги таълимнинг қонун-қоидаларига бўйсунилмайди. Лекин ҳар икки турдаги таълимда ҳам фикрлар ва билимларнинг Исломий ақидадан келиб чиқиши ёки Исломий ақида асосида бўлишини давлат назорат қилиб туради. Биз бу китобчада Халифалик давлатида таълим программасининг асослари ҳақида баҳс юритамиз.
3-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40
|