| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
мусулмоннинг душманга қарши жангда - унинг сони ва қурол жиҳатидан устун бўлишига қарамасдан, сабот билан жанг қилиши шижоат эканини, урушдан қочиши эса қўрқоқлик экани англаб олинади. Демак, моддий ёки маънавий бўлишидан қатъий назар, ҳис қилинган ёки ҳис қилиш мумкин бўлган воқелик тафаккур жараёнидаги асосий омилдир. Усиз фикр фикр бўлмайди.
Инсон ҳис қила олмайдиган жаннат, дўзах, арш каби ғайб ишлар ҳис орқали тафаккур қилинмайди. Уларни фақат тўғрилиги қатъий бўлган хабарлар - Қуръони Карим ва мутавотир ҳадис орқалигина тафаккур қилиш мумкин. Айрим одамлар мавжуд деб хаёл қиладиган алвасти ва ерни шохида кўтариб турган ҳўкиз каби ғайб ишлар билан машғул бўлиш эса тафаккур дейилмайди. Чунки уларни ҳис қилиб ҳам бўлмайди, уларнинг ҳис қилинганлиги қатъий нақл ҳам қилинмаган. Улар хаёл ва хурофотдан бошқа нарса эмас. Шундай бўлгач, ўқувчиларни улар хусусида фикрлашдан четлатиш лозим.
Эшитиш ёки ўқиш орқали бўладиган фикрий мурожаат ва фикрий қабул қилиш жараёнида мурожаат қилувчи, яъни ўқитувчи ёки услуб белгилаб берувчи шахс тафаккурнинг тўрт элемент (унсур)идан фойдаланиши шарт. Ўқитувчи ўқувчига ёзма ёки оғзаки тарзда мурожаат қилар экан, агар ўқувчи олдин воқени ҳис қилмаган бўлса, унга воқеликни аниқ тасвирлаб бериши керак. Токи қабул қилувчи воқени гўё ўзи ҳис қилгандек билсин. Бу иш ўқувчи воқеликни тасаввур қила олиши учун ўша воқе хусусидаги барча маълумотларни келтириб бериш билан бўлади.
Ўқитиш ёки ўқишда фикрий мурожаат ёки фикрий қабул қилишнинг асосий қуроли лафз ва жумлаларни, шу лафз ва жумлалар далолат қиладиган маъноларни, бу маънолардан келиб чиқадиган фикрларни ўз ичига олган луғат (тил)дир. Агар ўқитувчи ҳам, ўқувчи ҳам бу сўзлар, жумлалар ва маъноларни қандай фикрга далолат қилса ўшандай англасалар, ўқитиш ва ўқиш жараёнида бу қурол ўта фаол хизмат қилади. Шунга кўра ўқитувчи ҳам, услуб белгилаб берувчи шахс ҳам ўқувчилар учун луғат бойлигидан фойдаланиб, улар тушунадиган сўзлар, жумлалар ва ибораларни ишлатишлари лозим. Токи икки тараф ўртасидаги ўзаро фикр алмашиш осон кечсин. Биз фикр алмашишдан тафаккурнинг тўрт элементини ўз ичига олишни назарда тутяпмиз.
Шу тариқа ёзма ёки оғзаки матнлар ўқувчининг миясида (ҳудди ўқитувчида бўлганидек) фикрларга айланиб, ўзидаги луғат бойлиги билан уларни ифодалаши, ўзидаги ҳалол, ҳаром, тўғри, хато деган миқёслар орқали улар билан муносабатга киришиши мумкин бўлади.
8-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40
|