Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
бўлган, унинг манфаатларини ҳимоя қила оладиган, Исломни ёйиш учун кофирлар билан курашишга қурби етадиган кучли қўшин ҳамда сув, озиқ-овқат, турар жой, хавфсизлик, соғлик каби зарурий эҳтиёжларни бекаму-кўст қондирувчи омиллар ҳаётий манфаатлардир. Уммат бирор манфаат туфайли кофир давлатнинг таъсирига тушиб қолмай, ўзини-ўзи бошқара олиши учун зироат, сув, хавфсизлик ва бошқа ҳаётий манфаатлар соҳаларида энг замонавий восита ва услубларни ярата оладиган иқтидорли тадқиқотчиларни етиштириб чиқариш олий таълимнинг вазифасидир. Оллоҳ Таоло айтади:
وَلَنْ يَجْعَلَ اللَّهُ لِلْكَافِرِينَ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ سَبِيلاً
– „Ва Оллоҳ ҳаргиз кофирлар учун мўминлар устига йўл бермагай“. [4:141]
Умматнинг ҳаётий мафаатларини ҳимоялаш борасида қўлланмалар ёза оладиган, таклифлар кирита оладиган ҳамда узоқни кўзловчи (стратегик) режалар туза оладиган иқтидорли сиёсатчи кадрларни етиштириб чиқариш ҳам олий таълимнинг бурчидир.
3. Қозилар, фақиҳлар, табиблар, муҳандислар, ўқитувчилар, таржимонлар, бошқарувчилар, ҳисобчилар, ҳамширалар каби умматнинг юмушларини бажарадиган кадрлар тайёрлаш. Давлат муомалаларда ва жазо чораларини қўллашда Ислом ҳукмларини тўла татбиқ этишга қанчалар бурчли бўлса, йўллар, шифохоналар ва мактаблар каби умматнинг эҳтиёжларини қондиришга ҳам шунчалик бурчлидир. Бу ихтисосларни ўрганиш умматга фарзи кифоядир. Уларни шаръий тарзда амалга оширадиган омилни вужудга келтириш давлатнинг вазифасидир.
2. Олий таълим турлари
Олий таълим асосан икки турга бўлинади:
1. Маълумот олиш таълими (бунда тадқиқот олиб боришга нисбатан маълумотлар тўплаш кўпроқ бўлади): Бу таълим университетлар факулpтет (куллиёт)ларида программалар, маърузалар, ўқув жадваллари билан тартибга солинган таълимдир. Бу таълимни тугатган талаба хоҳ техникага оид бўлсин, хоҳ ходим тайёрлашга оид бўлсин биринчи далолатномани, ҳозирги замон тили билан айтганда - дипломни ёки иккинчи далолатномани, ҳозирги замон тили билан айтганда - маълум бир соҳадаги бакалавр унвонини олади.
35-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40
|