таъкидланяпти. Намозгаки урилмаганидан кейин бошқасига урилмаслиги ўз-ўзидан аён. Демак, бу пайтда урилмасдан, қизиқтириш ва огоҳлантириш услублари билан чекланилади. Иккинчи босқич ўн ёшдан то вояга етгунига қадар одоб бериш учун керак бўлиб қолса урилади ҳам. Вояга етмай туриб унга шаръий ҳадлар ва жазолар татбиқ этилмайди. Чунки Пайғамбар с.а.в.: «Уч кишидан қалам кўтарилган: гўдакдан то вояга етгунига қадар, уйқудаги одамдан то уйғонгунига қадар, жиннидан то тузалгунига қадар», деганлар. Бу ҳадисни Абу Довуд ривоят қилган. Ундаги «қалам кўтарилган» деган сўзнинг маъноси вазифа-мажбурият юклатилмаган, демакдир. Гўдаклар вояга етгач, шаръан мукаллафга айланадилар. Агар бирор жиноят ёки ҳаром ишни қилиб қўйсалар, қозиликнинг буйруғи билан жазоланадилар. Бу эса вояга етган ўқувчилар мактаблари ва олий ўқув юртларида қозилар бўлишини тақозо этади.
Ўқувчи ўн ёшга тўлгач, ўзлаштирган билими даражаси қандай бўлишидан қатъий назар, иккинчи босқич мактабига ўтказилади. Балоғат ёшига етгач эса, билим савияси етарли ёки етарли эмаслигидан қатъий назар, учинчи босқич мактабига (вояга
16-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40
|