Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Илмий йўл эса химия ва физика каби тажриба орқали ўрганиладиган билимлардагина қўлланилади. Оллоҳ Таоло инсонга бўйсундириб қўйган коинот моддаларидан ва уларнинг хусусиятларидан Ислом ҳукмлари доирасида фойдаланиш мақсадида шу моддаларнинг моҳияти ва сифатларини кашф қилиш учун илмий йўл шу фанларда қўлланилади.


Айрим файласуфлар, хусусан қадимги юнонлар «мантиқий изланиш» услубини тафаккурга йўл деб ҳисоблаганлар. Ваҳоланки мантиқ тафаккурга йўл бўлиши у ёқда турсин, илмий тадқиқот (илмий йўл) даражасига ҳам кўтарила олмайди. У ўзининг «Натижага эришиш учун бир фикрни иккинчи фикр устига қуриш», деган таърифи эътибори билан бор-йўғи ақлий йўл услубларидан бири бўлиб қолаверади, холос. Шунда ҳам у хато, алдаш, адаштириш хусусиятларига эга бўлган чигал услубдир. Гоҳида ҳақиқатнинг аксига олиб бориб қўяди. Ундан четланган маъқулроқдир. Иттифоқо, уни қўллаш зарур бўлиб қолса, натижасини ақлий йўлга бўйсундириш лозим.


Мактаб программаларини тузувчилар ва ўқитувчилар ҳар бир дарсни ўргатиш учун восита ва услубларни танлаётган пайтларида қуйидаги фикрларга риоя қилишлари керак:


1. Восита ва услублар доимий бўлмайди. Шунинг учун ўқитувчи ўқувчиларга белгиланган фикрларни тушунтириш учун уларнинг шароитлари ва улар ўртасидаги шахсий тафовутларга диққат қилгани ҳолда энг самарадор восита ва услубларни ўйлаб топиши лозим;


2. Ҳислар (эшитиш, кўриш, ушлаш, ҳидлаш, тотиш) тафаккур элементларининг асосийсидир. Улар орқали воқени ҳис қилиш мияга кўчади. Шунинг учун ўқитувчи ўқувчиларга таълим (фикр юритиш) мавзуси (ўрни) бўлган воқеликни ҳис қилишда бу ҳиссиётлардан мумкин қадар кўпроқ фойдаланишларига имкон бериши лозим. Агар воқелик таълим асносида ўқувчилар кўз ўнгида мавжуд бўлса, шундай қилиши лозим. Мавжуд бўлмаса, ўқитувчи уларга муносиб восита ва услублар билан воқени гавдалантириб берсин. Токи ўқувчилар уни гўё ҳис этаётгандек тасаввур қилсинлар. Чунки воқени ҳис қилиш тафаккурдаги асосий элементдир. Бир воқени ҳис қилишда сезгилар қанчалик кўп иштирок этса, инсон воқеликни шунчалик чуқур ҳис қилади ва воқеликка, унинг хусусиятларига янада аниқроқ баҳо беради;

 

12-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40