| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
Учинчи мактаб босқичининг сақофат соҳасида ўқувчига исломий сақофат ва араб тили дарслари кенгайтириб ўқитилади. Мутахассислар фиқҳ, тафсир, ҳадис илмлари, тарих ва бошқа Исломий сақофатга оид дарсларни, шунингдек, наҳв, балоғат, матншунослик каби араб тилига оид махсус программаларни белгилаб берадилар.
Илмий бўлмаган соҳаларда математик фанлар қисқа тарзда ўқитилади. Соҳага алоқадор мавзулар билан чекланилади. Масалан, тижорат соҳасидаги ўқувчига умуман ҳисоблаш, закот ва меросни ҳисоблаш, кирим ва чиқимни ҳисоблаш, бухгалтерия, пул жамғармаларини ҳисоблаш каби мавзулар ўқитилади. Саноат соҳасидаги ўқувчига чизмачилик, лойиҳалаш, майдонларни ўлчаш ва шу каби дарслар ўқитилади.
Умумий билимлар дарсида ғайри илмий соҳа ўқувчиларига инсоннинг жисми, касалликлар, умумий гигиена ҳамда инсонга хос ва унинг шароитига алоқадор илмий мавзулар ўқитилади. Зироат соҳасида ўсимликлар, уларнинг касалликлари ва даволаш усуллари, тупроқ, унинг турлари, ўғитлар, зарарли ҳашаротларни йўқ қилиш воситалари кабилар ҳам қўшиб ўқитилади.
Саноат соҳасида ўқувчига моддалар, уларнинг (қуюқлашиши, массаси) каби хусусиятлари, шунингдек, ҳаракат ва механика қонуниятлари, хавфсизлик техникаси қоидалари ўргатилади.
Мутахассислар ҳар бир босқич ва ҳар бир соҳа ўқувчиларига керакли дарсларни белгилаб берадилар.
8. Давлат мактабларида палладан паллага ўтиш ва ўта олмаслик
8-1. Биринчи (бошланғич) босқич мактабларида палладан ўтиш ва ўтолмаслик.
Бир палладан иккинчисига ҳамда бир босқичдан кейинги босқичга ўтказиш ёки ўтказмаслик қонунлари турличадир. Масалан, биринчи босқичда ўқувчи ҳамма асосий дарсларни ўзлаштирган бўлиши шарт. Демак, ўқувчи мана шу босқичда барча асосий дарсликларни яхши ўзлаштирсагина кейинги даврага кўтарилади. Биргина асосий дарсни ўзлаштирмаса ҳам кейинги паллага ўтказилмасдан, шу паллани қайта ўқийди. Мисол учун яхши ўқишни ўрганмаган, Исломий сақофат дарсини етарлича ўзлаштирмаган, белгиланган ҳисоблаш амалларини уддалай олмаган ўқувчи кейинги паллага ўтказилмайди.
30-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40
|