қараб бориши ҳам, сийрати Набавийя ва Ислом тарихи дарсларида бўлганидек умумийликдан хусусийликка - тафсилотларга ўтилиши ҳам мумкин. Масалан, математикада бу бўлимлар санашдан бошланиб, қўшиш ва айириш амалларига, кейин кўпайтириш ва бўлишларга, сўнг касрали сонларга, тенгламаларга қараб берилаверади. Бошланғич босқичларда ўқувчи интеграл ва дифференциал ҳисоблаш ҳамда олий математика асослари билан ҳам таништириб ўтилади. Шундай қилиб, математика мактаб босқичида ўқитилиши белгиланган программа асосида тўла ўтилади. Муайян ўқув дарси учун программа тузувчилар дарснинг ўқувчи ёшига тўғри келишини ҳисобга олишлари лозим. Ўқитилиши назарда тутилган дарсни ҳамма босқичда кўпи билан 36 қисмга бўлишлари керак. Ҳар бир бўлим программалари бир китоб қилиниб, унга ўқитиладиган мактаб палласининг рақами берилиши керак. Физика ва унга ўхшаш фанлар каби кейинги паллалардан бошлаб ўқитиладиган дарсларнинг ўқув бўлимлари ўттиз олтитадан кам бўлиши ҳам мумкин. Масалан, илмий қисмдаги химия дарси ўн иккита ўқув бўлимидан таркиб топиб, ўқувчи уни йигирма бешинчи палладан ўттиз олтинчи паллага қадар ўрганиши мумкин. Умумий билимлар дарси ҳам ўн икки ўқув бўлимидан таркиб топиб, ўқувчи уларни ўн учинчи палладан йигирма тўртинчи паллага қадар ўқиб тугатиши мумкин.
26-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40
|