Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

2. Тадқиқот олиб бориш таълими: Бу таълим маълумот тўплаш таълимидан кейинги таълимдир. Унда маълумот тўплашдан кўра тадқиқот олиб бориш ишлари кўпроқ бўлади. Талаба илмий изланиш маҳоратини ўрганади. Сақофат ёки илмларнинг муайян бир соҳасига ихтисослашади. Аниқ тадқиқотлар олиб бориб, янги кашфиёт ёки янги ихтирога эришади. Бу турдаги таълимни тугатган талаба «биринчи олимлик далолатномаси»ни, замонавий қилиб айтганда магистрлик гувоҳномасини қўлга киритади. Шундан кейин яна бир сақофат ёки фанларнинг муайян соҳаси бўйича тадқиқот олиб бориб, «иккинчи олимлик далолатномаси»ни, замонавий тил билан айтганда - докторлик гувоҳномасини олиши ҳам мумкин.


3. Олий таълим муассасалари
Олий таълимдан кўзланган мақсадларни амалга ошириш учун давлат шу ишни бошқарадиган муассасаларни барпо қилади. Улар қуйидагилар:

 

  1.  Техника билим юртлари;
  2.  Ходимлар тайёрлаш билим юртлари;
  3.  Университетлар;
  4.  Илмий тадқиқот марказлари;
  5.  Ҳарбий билим юртлари.

 

3-1. Техника билим юртлари.
Бу билим юртлари телефон ва компютер каби электрон аппаратларни созлайдиган оддий ҳунарларга нисбатан кўпроқ билимни тақозо қиладиган, замонавий техникага ихтисослашган уста кадрларни тайёрлайди. Унга кириш учун ўқувчи учинчи мактаб босқичини, яъни 36 паллани тамомлаган бўлиши шарт. Умумий имтиҳондан эса ўтган бўлиши шарт эмас. Мутахассислар ундаги ҳар бир ихтисос бўйича ўқиш муддатини, мактаб паллаларини, шунингдек, учинчи мактаб босқичида саноат соҳасини тамомлаган ўқувчининг қайси фанлардан озод бўлишини белгилаб берадилар. Уни битириб чиққан ўқувчи ўзи ўқиган соҳа бўйича «биринчи далолатнома» гувоҳномасига эга бўлади.
Зироат билим юртлари ҳам шулар жумласига киради. Улар зироат соҳасини давлатдаги таълим соҳаси билан мувофиқлаштириб олиб боради. Ҳамда университет билими шарт бўлмаган зироатга оид ишларга ихтисослашиб, сувчилик, уруғчилик, боғбонлик, ўғитлаш, суғориш, буташ, ҳайвонлар ва паррандалар боқиш, ҳайвонот ва набототга оид ишлаб чиқаришларни саноатлаштириш каби зироатга оид ишларни

 

36-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40