Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
этилмайди. Мактабдан ташқарида мактаб босқичларининг умумий имтиҳонларини топшириши мумкин. Умумий имтиҳонсиз ҳам қабул қилаверадиган билим юртларига кириши ҳам жоиз.
9. Мактаб босқичларининг умумий имтиҳони
Мактаб босқичлари ниҳоясига етгач, яъни ўқувчи 36 паллани муваффақиятли тамомлагач, «мактаб босқичларининг умумий имтиҳони»га қўйилади. Ўқувчи умумий имтиҳонга қўйилмаслиги ҳам мумкин. Чунки шу имтиҳонсиз ҳам қабул қилаверадиган саноат ва ҳунар-техника билим юртлари бўлади.
- «Умумий имтиҳон» йилда икки марта бўлиб ўтади: биринчиси - жумодул-аввал, иккинчиси - шаввол ойларида. Мутахассислар имтиҳон куни ва жадвалини белгилайдилар. Ўқувчи хоҳласа жумодул-аввал ойидаги, хоҳласа шаввол ойидаги имтиҳонга ёзилиш ҳуқуқига эга.
- Учинчи мактаб босқичларида сақофат соҳаси учун ҳам, фан соҳаси учун ҳам, саноат соҳаси учун ҳам, хуллас, ҳар бир соҳа учун алоҳида имтиҳон белгиланиб, ҳар бирининг алоҳида жадвали бўлади.
- Имтиҳон ўқувчининг учала мактаб босқичида ўзлаштирган билимларидан олинади, лекин асосий эътибор охирги олти ўқув палласи (31-36 паллалари)да олган билимларига қаратилади.
10. Ўқув соатлари ва ўқув дарслари
Бир кунлик ўқиш бир неча ўқув соатларидан ташкил топади. Ҳар ўқув соати қирқ дақиқадир. Ҳар икки ўқув соатининг ўртасида беш дақиқалик танаффус бўлади. Ўқув соатларининг кунлик тартиби қуйидагича:
- Биринчи ва иккинчи ўқув соатлари ҳамда улар ўртасидаги беш дақиқалик танаффус;
- Ўн беш дақиқалик дам олиш;
- Учинчи ва тўртинчи ўқув соатлари ҳамда улар орасидаги беш дақиқалик танаффус;
- Ўттиз дақиқалик дам олиш;
- Бешинчи ва олтинчи ўқув соатлари.
Мутахассислар белгиланган ўқув бўлимларини ҳафталик ўқув соатларига тақсимлаб берадилар. Ҳар бир паллада бу бўлимларни бериб бориш учун етарли даражада вақт ажратилади.
32-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40
|