Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
бажарадиган кадрларни тайёрлайди. Учинчи мактаб босқичида зироат соҳасини тамомлаган ўқувчини қайси фанлардан озод этишни мутахассислар белгилаб берадилар.
3-2. Ходим тайёрлаш билим юртлари.
Бу билим юртлари университетни битирмасдан ҳам бажариш мумкин бўлган вазифаларни адо этишга яроқли мутахассис кадрларни тайёрлайди. Уларга кириш учун энг камида мактаб босқичларининг умумий имтиҳонини топшириш шарт. Ҳар бир соҳага қабул қилиш шартларини ҳам, ўқитиладиган дарсларни ҳам, ўқув муддатини ҳам мутахассислар белгилаб берадилар. Билим юртларини битириб чиққан ўқувчи ўзи ўқиган соҳа бўйича «биринчи далолатнома» гувоҳномасига эга бўлади.
Ҳамширалар, нур воситасида даволовчи мутахассислар, лаборатория ходимлари, тиш шифокорлари каби кадрларни етиштириб чиқарувчи билим юртлари, университет билимига муҳтож бўлинмайдиган бухгалтерия, молиявий жамғармалар, закот ҳисоблари каби кичик ширкатларни бошқариш учун керак бўладиган оддий молиявий ва идорий соҳа кадрларини тайёрлайдиган билим юртлари шулар жумласидандир.
Ҳар хил мактаб босқичларида ишлашга ҳамда университетни битириб, ўқитувчилик қилмоқчи бўлганлар учун махсус паллаларни тайёрлаб беришга лаёқатли ўқитувчиларни етиштириб чиқарадиган билим юртлари ҳам шулар қаторига киради.
Бундай билим юртлари давлатнинг ҳамма вилоятларига кенг тарқалиб, уларнинг эҳтиёжларига қараб ҳар хил бўлади. Масалан, денгиз соҳилида жойлашган вилоятларда балиқчилик, кемасозлик, портларни бошқариш каби соҳа кадрларини тайёрловчи билим юртлари барпо этилса, зироат билан машҳур бўлган вилоятларда зироатга оид билим юртлари ташкил қилинади.
3-3. Университетлар.
«Мактаб босқичларининг умумий имтиҳони»дан ўтган ўқувчи давлат университетларига кириш ҳуқуқига эга. Университетлар муваффақиятли ўтган талабаларни йилда икки марта қабул қилади. Маълум бир ихтисосга қабул қилишда қуйидаги ишларга асосланилади:
- Ўқувчининг «мактаб босқичларининг умумий имтиҳони»да олган баҳоларининг ўртача ҳисоби;
- Ўқувчининг учинчи мактаб босқичида ихтисослашган соҳаси (сақофат ёки фан ёки тижорат соҳаси…);
- Ўқувчининг умумий имтиҳонда ўзи танлаётган соҳага алоқадор дарслардан олган баҳоси. Масалан, фиқҳ ва шаръий
37-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40
|