| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
3. Халифалик давлатида таълимнинг умумий мақсадлари
Таълимнинг икки асосий мақсади бўлиб, ўқитиш услублари ва дарсликларини белгилашда уларга риоя этиш лозим. Улар қуйидагилар:
1. Уммат фарзандларида Исломий ақлия ва нафсиядан иборат Исломий шахсияни пайдо қилиш. Бу иш уларнинг диллари ва ақлларига исломий сақофатни ақида сифатида ҳам, тафаккур сифатида ҳам, турмуш тарзи сифатида ҳам сингдириш орқали амалга ошади. Шунга кўра, Халифалик давлатида таълим программаларини ишлаб чиқувчилар ва амалда татбиқ этувчилар шу ғояни рўёбга чиқаришга ҳарис бўладилар.
2. Мусулмон фарзандларини ижтиҳод, фиқҳ, қозилик каби Исломий илмлар соҳасида бўлсин, ёки ҳандаса, химия, физика ва тиббиёт каби аниқ фанлар соҳасида бўлсин, ҳаётнинг барча соҳаларида мутахассис олимлар қилиб етиштириш. Токи улар Ислом Давлати ва Умматини кафтларида кўтариб, давлатлар ва умматлар орасидаги энг юқори мақомга олиб чиқсинлар. Токи уларнинг давлати тафаккури ва иқтисодида кимгадир қарам ёки малай бўлмасдан, етакчи ва ўз мабдаси билан таъсир кўрсатувчи давлатга айлансин.
4. Дарс бериш йўли
Дарс беришнинг энг тўғри йўли ўқитувчи тарафидан фикрий мурожаат, ўқувчи тарафидан эса фикрий қабул қилишдир. Зеро, ўргатиш ва ўрганиш қуроли фикр ёки ақлдир. Оллоҳ Таоло инсонга ақл бериб, уни бошқа махлуқотлардан мукаррам ва афзал қилди. Ақл туфайли инсон мукаллафлик мақомига кўтарилди.
Ақл тўрт қисмдан таркиб топади: Фикрлашга яроқли мия, ҳис қилиш, воқе ҳамда воқе хусусидаги собиқ маълумотлар. Ақл, фикр ва идрокнинг маъноси битта. Унинг таърифи мана бундай: «Ҳис қилувчи аъзолар воситасида воқеликни мияга кўчириш ҳамда шу воқени тушунтириб берувчи собиқ маълумотларнинг мавжудлиги», кейин эса воқе устидан ҳукм чиқаришдир. Агар бу фикрни - таълим соҳасида бўлганидек, бошқаларга ўтказиш ирода қилинса, ўқитувчи бу фикрни ифодалашнинг бир ёки кўпроқ воситалари орқали ва энг аввало тил орқали ўқувчиларга етказади. Агар талабаларда бу фикрнинг ҳис қилинган воқеи бўлса ёки қачонлардир уларда шундай ёхуд шунга ўхшаш ҳиссиёт ўтган бўлса, уни гўё ўзлари эришган фикр сифатида қабул қилиб
6-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40
|