| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
МАКТАБДАГИ ТАЪЛИМ
1. Мактабдаги таълимдан кўзланган мақсадлар
Мактабдаги таълимдан асосан учта мақсад кўзланади, улар қуйидагилар:
1. Ақлияси ва нафсияси баркамол мусулмон шахсни тарбиялаб вояга етказиш. Бу иш мактабдаги таълим босқичи тугалланиши билан тамомига етиши керак;
2. Ўқувчига ўз атрофидаги нарсалар, турли асбоб-ускуналар, ихтиролар, соҳалардан фойдалана олиши учун, масалан электр асбоблари, электрон аппаратлар, деҳқончилик қуроллари, саноат асбоблари ва бошқалардан фойдалана олиши учун зарур бўлган билимларни бериш ва малака ҳосил қилдириш;
3. Ўқувчига бирламчи зарурий билимларни бериш билан уни олий ўқув юртларига киришга тайёрлаш. Улар араб тили, фиқҳ, тафсир ва ҳадис каби сақофий фанлар бўладими ёки математика, химия, физика каби аниқ фанлар бўладими, фарқи йўқ.
2. Мактабдаги таълимнинг босқичлари
Таълимни босқичларга ажратишда, ўқувчиларнинг гўдак ёки вояга етганлигини ҳар бир босқичда ҳисобга олиш, мутасадди раҳбар, муаллим ва мураббийнинг гўдаклар ва вояга етганлар билан қандай муносабатда бўлиши хусусидаги шаръий далилларга ва бу далиллар далолат қилган ҳукмларга мурожаат қилиш лозим. Зеро, Исломда инсоннинг бошқалар билан бўладиган муносабатини тартибга солишнинг оламлар Парвардигори, тадбир билан яратган зот тарафидан келган ўзига хос ҳукмлари бўлиб, уларга амал қилиш буюрилган.
Бу мавзуга алоқадор далиллар кўп. Оллоҳ Таоло айтади:
يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لِيَسْتَأْذِنْكُمُ الَّذِينَ مَلَكَتْ أَيْمَانُكُمْ وَالَّذِينَ لَمْ يَبْلُغُوا الْحُلُمَ مِنْكُمْ ثَلَثَ مَرَّاتٍ
– „Эй мўминлар, қўл остингиздаги (қул ва чўриларингиз) ҳамда ўзларингизнинг балоғатга етмаган (болаларингиз) уч вақтда (ҳузурингизга кириш учун) сизлардан изн сўрасинлар“. [24:58]
Яна айтади:
14-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40
|