Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
وَإِذَا بَلَغَ الأَطْفَالُ مِنْكُمُ الْحُلُمَ فَلْيَسْتَأْذِنُوا كَمَا اسْتَأْذَنَ الَّذِينَ مِنْ قَبْلِهِمْ
– „Қачон гўдакларингиз балоғатга етсалар, бас, улар ҳам худди улардан илгари (балоғатга етганлар) каби изн сўрасинлар!“ [24:59]
Пайғамбар с.а.в. айтадилар: «Уч кишидан қалам кўтарилган: ақлини йўқотган жиннидан то ўзига келгунига қадар, уйқудаги одамдан то уйғонгунига қадар, гўдакдан то вояга етгунига қадар». Бу ҳадисни Абу Довуд ривоят қилган. Пайғамбар с.а.в.: «Эй Асмо, аёл киши ҳайз кўриш ёшига етгач, унинг фақат мана бу ери ва мана бу ери кўриниши мумкин, холос», деб кафтлари билан юзларига ишора қилганлар. Бу ҳадисни ҳам Абу Довуд ўз «Сунан»ида ривоят қилган. Атийя Қурозий шундай дейди: «Қурайза кунида Пайғамбар с.а.в.га рўбарў қилиндик. Ким вояга етган бўлса, ўлдирилди. Ким вояга етмаган бўлса, қўйиб юборилди. Мен вояга етмаганлардан бўлганим учун қўйиб юборилдим». Буни Термизий ўз «Сунан»ида ривоят қилган. «Пайғамбар с.а.в.нинг Саҳдни Бану Қурайзага ҳакам қилиб тайинлаганларида уларнинг эркаклик жойини очиб қўйганлари», ривоят қилинган. Усмон р.а.нинг олдиларига ўғирлик қилган бир бола олиб келинди. Шунда у киши: «Эркаклик жойига қарангиз», дедилар. «Қарашса, ҳали вояга етмаган экан, қўли кесилмади». Саҳобалардан биронтаси буни инкор қилгани йўқ. Пайғамбар с.а.в. шундай деганлар: «Болаларингиз етти ёшга етгач, уларни намозга буюринглар. Ўн ёшга етганида (намоз ўқимагани учун) уринглар ва уларнинг ётиш жойларини бошқа-бошқа қилинглар». Бу ҳадисни имом Аҳмад ўз «Муснад»ида ривоят қилган.
Бу далиллардан кўриниб турибдики, вояга яъни балоғат ёшига етгач, норасидалик якун топади. Ислом гўдаклик билан вояга етганликни ажратиб берувчи ҳис этиладиган фарқларни белгилаб қўйган. Улар - эркакларда қўлтиқ остига юнг чиқиши ёки эхтилом бўлиш, аёлларда эса ҳайз кўриш ёки ҳомиладор бўлишдир. Далиллар шуни ҳам англатмоқдаки, вояга етганлардан вояга етмасларидан олдин талаб қилинмаган ҳукмлар талаб қилинади.
Пайғамбар с.а.в. айтадилар: «Болаларингиз етти ёшга етгач, уларни намозга буюринглар. Ўн ёшга етганида (намоз ўқимагани учун) уринглар». Имом Аҳмад ўз «Муснад»ида ривоят қилган бу ҳадис гўдакка одоб бериш икки босқичга бўлинишига далолат қиляпти: Биринчи босқич боланинг ўн ёшдан аввалги ҳолати бўлиб, бу вақтларда одоб бериш учун улар урилмайди. Чунки ҳали бу ёшда намозга буюриш, лекин урмаслик
15-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40
|