Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

 

Мактаб

Ёшга қараб бўлиниш

Мактаб паллалари

Биринчи (бошланғич)

Олти ёшдан ўн ёшгача

1-16

Иккинчи
(ўрта)

Ўн ёшдан ўн тўрт ёшгача

13-32

Учинчи (якуний)

Ўн тўрт ёшдан мактабни тугатгунча

25-36

 

Мактаб фақат белгиланган паллалар билангина хосланмайди. Балки аввалги босқич мактаблари билан ҳам, кейинги босқич мактаблари билан ҳам бир неча паллаларда муштарак бўлиб кетаверади. Масалан, биринчи босқич мактаби ўн ёшдан қуйидаги болаларни ўқитишга ихтисослашган. Оддий ўқувчи ўн ёшга етганида мактаб палларидан ўн иккитасини якунлайди (йилига уч палладан 4х3=12), тиришқоқ ўқувчи эса бу пайтда 16 паллани тамомлайди (йилига тўрт палладан ўқиганида 4х4=16). Шунга кўра, биринчи ва иккинчи босқич мактаблари ўн уч ёшдан ўн олти ёшгача бўлган ўқувчиларни ўқитишда муштарак бўладилар. Масалан, йигирма еттинчи паллани ўн беш ёшда тамомлаган ўқувчи (27:3+6=15) йигирма саккизинчи паллани учинчи (якуний) босқич мактабида ўқиши керак бўлади. Чунки у ўн беш ёшга, яъни балоғат ёшига етган бўлади. Бошқа бир ўқувчи ҳудди шу паллалрни ўн уч ёшда тугатса (27:4+6=13), иккинчи (вояга етмаганлар) босқич мактабига қўйилади. Ўқувчиларнинг эртароқ вояга етиб қолиши каби истисно ҳолатларига ҳам риоя қилинади.

 

7. Ўқув дарслари ва босқичлари
Айтиб ўтганимиздек, мактабдаги таълим ўттиз олти паллага бўлиниб, бу паллалар ўқувчиларнинг ёшига қараб уч асосий босқичга ажратилади. Бундан мақсад шу ишларга алоқадор шаръий ҳукмларга амал қилишдир. Энди ўқув дарсларига келадиган бўлсак, ҳар бир босқичнинг ўзига хос ўқув дарслари бўлиб, ўзига хос бир палладан кейинги паллага ўтказиш ёки ўтказмаслик қонун-қоидалари ҳам бор. Ҳар бир босқичдаги ўқув дарслари икки қисмга бўлинади: Асосий дарслар ҳамда малака ошириш ва фаолиятни кучайтириш дарслари.
Мактабнинг биринчи босқичи:

 


Паллалар

Асосий дарслар

Малака ошириш

1-12

Исломий сақофат, араб тили, умумий билимлар, математика

Компютер, ақлни чарҳловчи машқлар, бадан тарбия, расм, кутубхона

 

27-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40