Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
босқичларда Ислом фикрлари ва ҳукмларига зид бўлмаган муайян сиёсат асосида олинади. Олий босқичга ўтгач, таълим сиёсати ва ғоясидан четга чиқмаслик шарти билан фан сифатида олинаверади.
170-модда - Исломий сақофат таълими таълимнинг барча босқичларида бўлиши лозим. Олий босқичга кўтарилгач тиббиёт, ҳандаса, табиатшунослик каби соҳаларга ихтисослаштирилганидек, Исломий билимларни ҳам ҳар хил соҳаларга ихтисослаштириш керак.
171-модда - Фан ва саноатлар бир жиҳатдан савдогарлик, деҳқончилик, кемасозлик каби илмга тааллуқли бўлса, иккинчи жиҳатдан рассомлик, ҳайкалтарошлик каби хос нуқтаи назар билан таъсирланган фан ва саноатлар сақофатга алоқадор бўлади. Илмга алоқадорлари ҳеч бир чекловсиз ёки шартсиз қабул қилинаверади. Сақофатга тааллуқлилари эса Ислом нуқтаи назарига зид келган пайтда қабул қилинмайди.
172-модда - Таълим программаси (манҳажи) битта бўлади. Давлат программасидан бошқасига рухсат этилмайди. Модомики давлат программасига риоя этиб, таълим режаси асосида иш олиб бориб, таълим сиёсати ва ғоясини рўёбга чиқарар экан, уй мактаблари ҳам тақиқланмайди. Фақат бу мактабларда ўғил-қизлар аралаш ўқитилмаслиги, эркак ва аёл муаллимлар аралаш ишламаслиги ҳамда бу мактаблар бир тоифа, дин, мазҳаб, ирққа хос бўлиб қолмаслиги шарт.
173-модда - Ҳаётда инсон учун зарур бўлган таълимни бошланғич босқичда ҳам, кейинги босқичларда ҳам ҳар бир эркак ва аёлга мукаммал қилиб бериш давлатнинг бурчидир. Бунинг учун ҳеч кимдан ҳақ олинмайди. Олий таълим ҳам мумкин қадар юқори даражада ҳамма учун қулай ва бепул қилиб берилади.
174-модда - Давлат фиқҳ, усули фиқҳ, ҳадис, тафсир, тафаккур, тиббиёт, ҳандаса, химия, ихтиролар ва кашфиётлар каби ишларга қизиқувчиларга шу билимлар борасидаги тадқиқотларни давом эттиришларига имконият яратиб бериш учун мактаблар ва олий ўқув юрталаридан бошқа жойларда ҳам кутубхоналар, лабораториялар ва бошқа ўрганиш воситаларини муҳайё қилиб беради. Токи уммат орасида кўп сонли мужтаҳидлар, ижодкорлар ва ихтирочилар етишиб чиқсин.
5-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40
|