3. Ўқувчиларга мурожаат қилиш ва программаларни ёзишда улардаги луғат бойлигига эътибор қилиш лозим;
∙ Ўқувчиларга ҳарфларни ўргатишдан олдин маъноларга далолат қилувчи сўзларни ўргатиш керак. Маълум бир сўзнинг маълум бир воқега далолат қилишини англаганларидан кейин калиманинг таҳлилий жараёни, яъни сўзни ташкил қилувчи ҳарф ва бўғинлар баёни бошланади. Таҳлилий жараён таркибий жараён билан, яъни аввал ўрганилган ҳарфлардан янги сўзлар ясаш, аввал ўрганилган сўзлардан эса янги гаплар тузиш билан бирга олиб борилади. Шу билан тил ўргатишнинг икки йўли, яъни сўз ясаш йўли билан гап тузиш йўли бирлашади;
∙ Нарсаларнинг таркибий қисмлари ва нозик хусусиятларини ўргатишдан олдин уларнинг ташқи жиҳатларини ўргатиш лозим;
∙ Буюк шахсларнинг ҳаётлари ва қилган ишларини батафсил гапириб беришдан олдин уларнинг таржимаи ҳоли билан қисқача таништириб ўтиш керак;
∙ Матндаги иккинчи даражали тафсилотларни баён қилишдан олдин умумий маъно ва асосий фикрларни ўргатиш лозим.
13-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40
|