Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

амалларига, масалан ишлар сабабларига киришиш каби амалларига таъсир қилишига қаратилади. Кейин Оллоҳга таваккул қилиш, ажал ва ризқ Оллоҳ қўлида экани каби ақидага оид бошқа фикрлар тушунтирилади.


б) Қуръони Карим ва унинг илмлари:

  • Ёдлаш ва тиловат қилиш: Мактаб балоғат ёшидан аввалги фурсатни ғанимат билиб, ўқувчиларга мумкин қадар кўпроқ Қуръон ёдлатиши лозим. Айниқса ёдлаш қобилияти мумтоз бўлган ўқувчиларни мактабнинг Қуръон ёдлатиш бўлимига ўтказиш мақсадга мувофиқ бўлади. Айни пайтда Қуръоннинг тажвид билан тиловат қилиниши учун ҳам алоҳида машқлар ўтказилиши керак.
  • Тафсир: Ўқувчиларга аста-секин Қуръоннинг маънолари тушунтириб борилади. Дастлаб умумий маънони айтиш, тушунилиши оғир сўзларни шарҳлаш, намоз ва таҳорат каби ўқувчилар учун зарур бўлган аҳкомларни шу аҳкомларга далолат қилувчи оятлар билан боғлаб тушунтириш билан чекланилади. Кейинги босқичларда эса тафсирга ва у ўз ичига олган ақидалар, шаръий амалий ҳукмлар, сабаби нузуллар ва насхларга ўтилади.
  •  

    в) Суннати Набавийя:
    Ўқувчига мактабга киришидан бошлаб суннати Набавийя ўқитилади. Бунда ёдлатиш ва тушунтириш услуби қўлланилади. Бошланишида гўдакнинг зеҳни кўтара оладиган, ёдланиши ва тушуниши енгил бўлган «Ислом беш асосга қурилган...», «Мусулмон мусулмоннинг биродари...» каби ҳадислар танлаб олинади. Сўнгра ўқувчига аста-секин ҳадислар ёдлатиб борилади ҳамда бу ҳадислар ва улар нима муносабат билан айтилганлиги тушунтириб берилади. Бунинг учун ўқувчининг ёшига мос шаръий ҳукмларга алоқадор ҳадислар танланади. Етти ёшли ўқувчига Пайғамбар с.а.в.нинг: «Болаларингизни етти ёшда намозга буюринглар...» ҳадиси ёдлатилса, вояга етган ўқувчига у зотнинг: «Қалам уч кишидан кўтарилгандир: гўдакдан то вояга етгунига қадар...» ҳамда «Эй Асмо, аёл киши ҳайз кўриш ёшига етгач...» ҳадислари ёдлатилади. Бошланғич мактаб босқичларида ўқувчиларга суннати Набавийяни ўргатиш жараёнида ҳадисларнинг муносабатларига боғлаб ҳамда ҳадислар улардан чиқариб олинган шаръий ҳукмларга боғлаб тушунтирилади.


    г) Фиқҳ:
    Фиқҳ Қуръон ва суннатдан олинган шаръий ҳужжатлар асосида ўргатилади. Ўқувчининг ёшига қараб унга зарур бўлган шаръий ҳукмлар ўқитилади. Чунки фиқҳнинг маъноси тафсилий

     

    23-бет

    Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40