Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Биринчи мактаб босқичида мактабнинг дастлабки палласидан бошлаб ўқувчилар билан икки ўқитувчи шуғулланади. Уларнинг бири исломий сақофат ва араб тилидан дарс берса, иккинчиси математика ва бошқа фанлардан дарс беради. Малака ошириш ва фаолиятни кучайтириш билан эса ҳар иккиси ҳам шуғулланади. Бу босқичда ўқитувчи ўқувчилар билан камида уч палла қолгани мақсадга мувофиқроқ.


Малака ошириш дарсида болага фикрлаш ва мулоҳаза юритиш, иқтидорини ривожлантирадиган қисмлардан бирор нарса ясаш ёки бирор нарсани қисмларга ажратиш каби вазифалар топширилади. Бу вазифалар ва малакаларнинг паллада белгиланган асосий дарсларга алоқадор бўлишига эътибор қаратиш лозим.
Мактабнинг иккинчи босқичи:

 


Паллалар

Асосий дарслар

Малака ошириш

 

13-24

Исломий сақофат ва исломий тарих, араб тили, математика фанлари, компютер, умумий билимлар

Расм, зироат, саноат, бадан тарбия, кутубхона

 

Бу босқичдаги «умумий билимлар» химия, биология, физика ва география асосларини ўз ичига олади.


Учинчи мактаб босқичи:
Бу босқич 25-36 паллаларни ўз ичига олади. Унда 25-30 паллалардагина ҳамма ўқувчилар бир хил дарслардан сабоқ оладилар. Кейинги 31-36 паллаларда эса ўқувчилар қизиқишларига қараб соҳаларга бўлинадилар. Улар қуйидагилар:

 

  • Сақофат соҳаси;
  • Илмий соҳа;
  • Саноат ёки техника соҳаси (компютер (информацион технология), механика, электроника, алоқа, газ пайвандчилик, токарлик ва ҳоказо);
  • Зироат соҳаси;
  • Тижорат соҳаси;
  • Уй бекалик соҳаси (қизлар учун).

Қуйидаги жадвалда шу соҳаларда ўқитиладиган дарслар кўрсатилган:

 

28-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40