Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Бошқа уммат ва халқларнинг тарихи эса мактабнинг учинчи босқичида ибрат ва насиҳат учун ўргатилади. Олий ўқув юртларининг айрим куллиётларида ҳам улар билан муомала қилиш ҳамда Исломий даъватни ёйиш мақсадида уларнинг тафаккурлари билан танишиш учун ўқитилади.


4-3-3. Фанлар, билимлар, малакалар:.
Бу билимлар ҳаёт ҳақидаги нуқтаи назарга бевосита алоқадор бўлмайди, Исломий ақидадан келиб чиқмайди, балки улар ақидага асосланган бўлади, холос. Ўқувчини амалий ҳаёт майдонига қадам қўйишга тайёрлаш учун зарур бўлган билим ва малакалар шу билимлар жумласига киради. Энг аввало ўқувчиларга ўзлари яшаётган муҳит билан муомала юрита олишлари учун ҳисоб-китоб ва одамлар ҳаётда ишлатадиган асбоб-ускуналар ҳақидаги умумий билимлар каби зарурий илмлар ўргатилади. Электр асбоблар, электрон аппаратуралар, уй-рўзғор буюмлари, йўл қоидалари ана шу билимлар жумласига киради. Бу билимларни беришда ўқувчилар яшаётган жой ва муҳит ҳисобга олинади, яъни бу жойда саноат ривожланганми ёки қишлоқ хўжалигими ёки тижорат ривожланганми, бу жой тоғликми ёки паст-текисликми ёки денгиз соҳилида жойлашганми, иссиқми ёки совуқми, шу нарсалар ҳисобга олинади. Бу билимларни ўн ёшгача беришдан кўзланган ғоя ўқувчиларда ўз атрофларидаги нарсаларни ўзларининг ёшлари ва эҳтиёжларига қараб ишлата олиш ва улардан фойдаланиш малакасини ҳосил қилишдир.


Ўн ёшдан кейин эса математика, физика, химия, биология ҳамда сузиш, сакраш, мерганлик каби жисмоний тарбия дарслари ўргатилади. Балоғат ёшига етгач, армия назорати остида ҳарбий чиниқиш машқлари ҳам ўтказилади.


5. Ўқув бўлимлари (ўқув соатлари)
Мактабда ўқитиладиган ҳар бир дарс ўқув бўлимларига ажратилади. Ҳар бир бўлим дарсликнинг маълум қисмини ўз ичига олиб, уни узоғи билан 83 кунда, яъни бир паллада ўқитиш мумкин бўлади. Ҳар бир дарснинг мутахассислари мактабнинг ҳар бир босқичи ва ҳар бир палласида қанча миқдорда дарс ўтилиши лозимлигини белгилаб берадилар. Шунингдек, улар ўқувчиларнинг ёшлари ва қобилиятларига қараб дарсни бўлимларга ажратиб ҳам берадилар. Ўқув бўлимлари даражама-даража тартибланиб, бутун дарс мактабнинг учала босқичида ҳам дарс ўтилишига етадиган қилиб тақсимланади. Бу тартибланиш математика каби аниқ фанларда бўлганидек оддийдан мураккабга

 

25-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40