Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
ОЛИЙ ТАЪЛИМ
Мактаб таълимидан кейинги ҳар бир низомли таълим олий таълим ҳисобланади.
1. Олий таълимдан кўзланган мақсадлар
1. Мактаб босқичида шаклланган ўқувчилардаги Исломий шахсиятни янада мукаммаллаштиришга эътибор бериш. Токи улар уммат тақдирини ҳал қилувчи муаммоларни еча оладиган етакчига айлансин. Ислом бу муаммоларни мусулмонлар зиммасига ҳаёт-мамот масаласи қилиб юклаган. Ислом ҳаётга ҳукм низоми сифатида татбиқ этилмаётган пайтларда мусулмонларнинг тақдирини ҳал этадиган бош муаммо Халифалик давлатини барпо этиб, Оллоҳ нозил қилган ҳукмлар билан ҳокимиятни бошқариш бўлади. Халифалик давлати мавжуд бўлган даврда эса бу муаммо давлатни муҳофаза қилиш, Исломни тирик сақлаб қолиш учун уни умматга татбиқ этиш, оламга даъватни олиб чиқиш, уммат ва давлат бирлигига хавф солувчи кучларни бартараф этишдан иборат бўлади. Бош муаммолар доим умматнинг диққат марказида туриши учун ихтисослари қандай бўлишидан қатъий назар, барча олий таълим талабаларига исломий сақофатдан дарс беришни тўхтатмаслик лозим. Шу билан бирга фиқҳ, усул, ҳадис, тафсир каби исломий сақофат дарсининг бўлимларини чуқур ўргатиб, мумкин қадар кўпроқ олимлар, мужтаҳидлар, саркардалар, мутафаккирлар, қозилар, фақиҳлар ва бошқаларни етиштириб чиқариш лозим. Токи Ислом умматга татбиқ этилиб, душманлардан муҳофаза қилиниб, жиҳод орқали бутун инсониятга кўтариб чиқилиб, бир сўз билан айтганда жонланиб турсин. Пайғамбар с.а.в. айтадилар: «Икки гуруҳ одамлар борки, улар ўнглансалар, одамлар ўнгланадилар, улар бузилсалар одамлар бузиладилар. Улар олимлар ва амирлардир». Бу ҳадисни Абу Наим «ал-Ҳиля» китобида ривоят қилган. Пайғамбар с.а.в. яна: «Мендан ёмонлик хусусида сўрамангалар, мендан яхшилик хусусида сўранглар», деб уч бора такрорладилар. Кейин: «Ёмонларнинг ёмони ёмон олимлардир, яхшиларнинг яхшиси яхши олимлардир», дедилар. Бу ҳадисни Дорамий «ал-Муқаддима» китобида ривоят қилган. Шундай бўлгач, яхши олимларни етиштириб чиқаришга алоҳида аҳамият бермоқ лозим.
2. Умматнинг ҳаётий манфаатлирига хизмат қила оладиган, яқинни ва узоқни (стратегияни) кўзлаб режалар туза оладиган кадрлар етиштириб чиқариш. Умматни мудофаа қилишга қодир
34-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40
|