Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
шахсларнинг тарбияланиб вояга етишида илк маскан бўлмоғи лозим. Зеро сиёсат, ҳокимият, жиҳод бобида Абу Бакр, Холид, Салоҳиддин каби моҳир қўмондонларни етиштириб берган Ислом уммати фиқҳ ва илм бобида Шофеъий, Бухорий, Хоразмий, ибн Ҳайсам каби етук алломаларни ҳам тарбиялаб вояга етказган. Мактабдаги қайси фан бўлмасин, уни ўргатишдан мақсад ўқувчини мусулмон шахс қилиб етиштириш ҳамда уни амалий ҳаётга ва олий таълимга тайёрлашдир. Токи керакли даражада мумтоз шахслар етишиб чиқиб, Ислом умматининг фикрий ва илмий савияси юксалсин, у оламни бошқаришга яроқли бўлсин, ҳамма одамларни куфр зулматларидан Ислом нурига, тўқима қонунлар зулмидан шаръий ҳукмлар адолатига олиб чиқсин, Оллоҳ Таолонинг:
وَابْتَغِ فِيمَا آتَاكَ اللَّهُ الدَّارَ الآخِرَةَ وَلاَ تَنسَ نَصِيبَكَ مِنَ الدُّنْيَا
– „Ва Оллоҳ сенга ато этган мол-давлат билан (аввало) охират (ободлигини) истагин ва дунёдан бўлган насибангни ҳам унутмагин“, [28:77]
деган оятига амал қилиб, осмонлару ердаги барча нарсаларни Оллоҳ рози бўладиган тарзда инсоннинг манфаатига, фаровонлигига хизмат қилдирсин.
4-3. Уч босқичли мактаблардаги ўқув дарслари турлари.
1. Араб тили. Ўқиш, ёзиш, наҳв, сарф, балоғат илми, адабий матнлар, луғат ва бошқалар;
2. Исломий сақофат. Қуръони Карим, ақида, фиқҳ, суннат, тафсир, сийрат, фиқҳус-сийрат, Ислом тарихи, даъват фикрлари ва бошқалар;
3. Аниқ фанлар, билимлар, малакалар. Математика, физика, химия, компютер (информацион технология), зироат, саноат, тижорат, ҳарбий машқ ва бошқалар.
4-3-1. Араб тили.
Араб тилини ўрганиш ҳар бир мусулмонга шаръан вожибдир. Чунки у Ислом ва Қуръон тилидир. У Қуръон мўъжизалигининг ажралмас қисмидир. Қуръоннинг Қуръон бўлиши у биландир. Биз шу тилда ибодат қиламиз. Усиз ижтиҳод ҳам қилиб бўлмайди. Чунки шаръий ҳужжатлар Оллоҳ тарафидан шу тилда келган. Шунга кўра, Халифалик давлатининг тили фақат араб тили бўлиши фарз. Халифалик давлатида таълим тили ҳам фақат араб тили бўлиши лозим. Уни ўрганишнинг вожиблиги «Вожиб нима билан адо бўлса, ўша иш ҳам вожибдир», деган шаръий қоидадан олинган. Шундай экан, мактаблар ва олий ўқув юртларида араб
21-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40
|