Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
тилини пухта ўрганишга эътибор бериш вожиб. Зеро, у аниқ фанларни ёки сақофий фанларни ўрганиш манбаидир. Уни пухта ўрганиш учун самарали услублар ва муносиб воситаларни қўлламоқ лозим. Токи у давлатнинг барча фуқаролари учун муомала тилига ва фикр манбаига айлансин.
Араб тилини ўргатишдан мақсад ўқувчида шу тилда гапириш, ёзиш, тушуниш ва ифодалаш иқтидорини, кейин эса унда бадиий завқ олишни пайдо қилишдир. Чунки бадиий завқланиш шаръий ва адабий матнларни тушунишга кўмаклашиши билан бирга ўқувчида шу тил борасида кўпроқ билимга эга бўлишга қизиқиш уйғотади ва шу билан Қуръон ва Суннатни тушунишига ёрдам беради.
Бошқа тилларни ўрганиш эса фарзи кифоядир. Бу мақсадни юзага чиқариш, чет тиллари институтларини барпо қилиш каби давлатнинг вазифасидир. Бу институтлар давлатга умматнинг таржима ва бошқа ишларини бошқариш ҳамда даъватни ёйиш учун зарур бўлади.
4-3-2. Исломий сақофат.
а) Исломий ақида:
Исломий ақидани ўргатишда бутун эътибор ақиданинг асосий фикрларига, яъни ақида ёки аҳкомларга оид барча Исломий фикрлар келиб чиқадиган асосий фикрларга қаратилади. Исломий ақида Оллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига, охират кунига, қазо ва қадарнинг яхшиси ҳам, ёмони ҳам Оллоҳ Таолодан эканлигига иймон келтирмоқдир.
Ақидага оид фикрлар ўқувчининг ёшига қараб даражама-даража бериб борилади. Дастлаб ўқувчининг эътибори ўзини ўраб турган Оллоҳнинг ажойиб махлуқотларига қаратилади. Унинг беғубор ақли бу маҳорат хусусида тафаккур қилишга жалб этилади. Шу билан у ҳамма нарсани бошқариб турган Яратувчининг борлигини топиб олади. Оллоҳ инсонга бўйсундириб берган неъматлар хусусида фикр юритиб, улардан мақсад тоат-ибодат билан Оллоҳга шукр қилиб, ҳамд айтиш эканини англайди. Кейинги босқичларда ақида фикрларига оид қатъий ҳужжатлар, бу ҳужжатларнинг ақлийси ҳам, нақлийси ҳам баён қилиб борилади. Яъни Оллоҳнинг борлиги, Муҳаммад с.а.в.нинг пайғамбарлиги, Қуръоннинг Оллоҳ тарафидан нозил қилинганлигига оид ақлий ҳужжатлар ва фаришталарнинг мавжудлиги, қиёмат кунининг ҳақлигига оид нақлий ҳужжатлар баён қилиб борилади. Сўнгра эътибор қазо ва қадар ақидасига тааллуқли фикрга ва бу ақидага иймон келтириш мусулмоннинг
22-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40
|