Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
Паллада қолдирилган ўқувчи кейинги даврада ўша ўзлаштирмаган олдинги даврани қайта ўқийди. У дам олишга рухсат олиш учун яна кетма-кет уч палла ўқиши шарт. Биринчи (бошланғич) мактаб босқичи тугагунига қадар шундай давом этаверади. Агар ўқувчи ўн ёшга етиб ҳам иккинчи (ўрта) босқич мактабига ўта олмаса, унинг масаласини комиссия кўриб чиқади. Комиссия хулосасига қараб у ё иккиинчи босқичга ўтказилади ёки ақли заифлар мактабига юборилади.
8-2. Иккинчи (ўрта) босқич мактабларида палладан паллага ўтказиш ёки ўтказмаслик.
Бу босқичда агар ўқувчи битта асосий дарсни ўзлаштира олмай қолса, кейинги паллага ўтказилаверади. Лекин мазкур дарс унинг зиммасида қолади. Кейинги палла имтиҳонларида қўшиб топширади. Ўқувчига қолиб кетган дарсини ўзлаштириб олиш учун етарли вақт берилади. Шунингдек, мактаб уни қўллаш учун қўшимча дарслар беради.
Агар ўқувчи икки асосий дарсни ўзлаштира олмай қолса, паллада қолдирилади. Аввалги палладан бир қарзи бўла туриб, яна бир асосий дарсни ўзлаштира олмаса ҳам паллада қолдирилади. Қолиб кетган дарсини ҳам, аввалги қарзини ҳам ўзлаштириб олганидан сўнггина кейинги паллага ўтказилади.
Иккинчи босқич паллаларидан бирида қолиб кетган ўқувчининг ҳам яна кетма-кет уч палла ўқимай туриб дам олишга ҳаққи йўқ. Иккинчи босқич мактаби тугагунига қадар шундай давом этаверади. Агар ўқувчи ўн беш ёшга тўлиб ҳам учинчи (якуний) босқичга ўта олмаса, унинг ишини комиссия кўриб чиқади. Комиссия хулосасига қараб у ё учинчи босқичга ўтказилади ёки ҳунар-техника билим юртларига юборилади.
8-3. Учинчи босқич мактабларида палладан паллага ўтиш ва ўтолмаслик.
Ўқувчи битта асосий дарсни ўзлаштира олмай қолса, кейинги паллага ўтказилаверади, лекин мазкур дарс унинг зиммасида қолади. Кейинги палладаги имтиҳонларга қўшиб топширади.
Агар ўқувчи иккита асосий дарсни ўзлаштира олмай қолса ёки зиммасида бир қарзи бўла туриб, яна бир асосий дарсдан орқада қолиб кетса, паллада қолдирилади. Қолиб кетган дарсини ҳам, аввалги қарзини ҳам топширганидан кейингина навбатдаги паллага ўтказилади.
Учинчи босқич паллаларидан бирида қолиб кетган ўқувчи яна уч палла ўқимай туриб дам олиш ҳуқуқига эга бўлмайди. Учинчи босқич мактаби тугагунига қадар шундай давом этаверади. Агар ўқувчи йигирма ёшга кириб ҳам учинчи босқични, яъни 36 паллани тамомлай олмаса, унга мактабда қолишга рухсат
31-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40
|