| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
йўл бўлиши шарт бўлганидек, восита ва услублар ҳам бу йўлни тез ва муваффақятли ижро этишда асосий рол ўйнайди. Ишни тез ва муваффақиятли амалга ошириш эса шу ишни бажаришга муносиб восита ва услубларни ўйлаб топиш маҳоратига таянади.
Масалан, ўқитувчи тарафидан фикрий мурожаат, ўқувчи тарафидан эса фикрий қабул қилиш бўлган таълим ўтмишда қалам, қоғоз, оғзаки нутқ, тақлид ва ёзиш каби восита ва услублар билан амалга ошган бўлса, бугунга келиб бу восита ва услублар нашр қилинган суратлар, кинофилpмлар, кассеталар ва лабораторияларда ўтказиладиган тажрибалар билан алмашди. Ўқувчиларда ақлий тариқат (йўл)ни марказлаштириш учун мос келадиган услублардан фойдаланиш мактаб бурчидир. Чунки ақлий тариқат ёрқин фикрлаш ва Ислом асосида уйғонишнинг асосидир. Шу ақлий тариқат билан инсондаги энг катта тугун ечилади ва инсон шу тариқат билан коинот, инсон ва ҳаёт ҳақидаги, дунё ҳаётидан аввалги вужуд ва кейинги ҳаёт ҳақидаги, коинот, инсон ва ҳаётнинг аввалги вужуд ва кейинги ҳаёт билан алоқаси ҳақидаги тўғри, атрофлича фикрга эга бўлади. Сўнг шу тўғри фикр орқали давлатнинг ҳам, умматнинг ҳам, Исломдаги низомнинг ҳам асоси бўлган Исломий ақидага етиб боради.
XIX-чи асрдан бошлаб Европа, Америка ва Россия илмий изланиш услуби орқали саноатда инқилоб ясаб, мислсиз муваффақиятга эришди ва бу услубга «илмий йўл» деб ном берди. Бу йўл фақат аниқ фанлар борасидагина тўғри ва самарали йўлдир. Унинг йўл деб номланиши ҳам хато эмас. Чунки у тадқиқот олиб боришдаги муайян доимий услубдир. Фақат уни ақлий йўлнинг ўрнига тафаккур учун асос қилиб олиш тўғри бўлмайди. Негаки бундай қилиш Оллоҳ Таолонинг борлигини, Муҳаммад с.а.в.нинг пайғамбарлигини билиш каби ақлий йўл билан эришиладиган кўпгина ҳақиқат ва билимларни мавжуд эмас, деб ҳукм чиқаришга олиб бориб қўяди. Демак, илмий йўл тўғри йўл, лекин тажриба орқали ўрганиладиган ҳис қилинувчи моддаларгагина хос бўлган йўлдир. Бошқачароқ қилиб айтганда, у фақатгина тажриба ўтказиш орқали модданинг моҳияти ва хусусиятларини ўрганишга ярайди, холос. Ақлий йўл эса ўзининг тўрт элементи билан биргаликда тафаккурнинг асоси бўлиб қолаверади. Негаки у физика каби ҳис қилинувчи моддалар тадқиқотида ҳам, эътиқод, шариат, тарих каби фикрлар изланишида ҳам, адабиёт каби сўз баҳсида ҳам қўлланилаверади. Мабодо бир нарсанинг борлиги хусусида ақлий натижа билан илмий натижа қарама-қарши келиб қолса, ақлий натижа қабул қилинади. Чунки унинг нарсани бор деб ҳукм чиқариши қатъийдир.
11-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40
|