Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

وَسَخَّرَ لَكُمْ مَّا فِي السَّمَاوَاتِ وَمَا فِي الأَرْضِ جَمِيعًا مِنْهُ
– „У Ўз томонидан (яъни Ўз хоҳиш-иродаси билан) сизларга осмонлардаги ва ердаги барча нарсаларни бўйсундирди“.                                               [45:13]
Оллоҳ Таоло яна айтади:


وَسَخَّرَ لَكُمُ اللَّيْلَ وَالنَّهَارَ وَالشَّمْسَ وَالْقَمَرَ وَالنُّجُومُ مُسَخَّرَاتٌ بِأَمْرِهِ
– „У зот сизлар (бекаму кўст ҳаёт кечиришингиз учун) кеча ва кундузни, қуёш ва ойни (бир тартибга солиб) бўйсундириб қўйди. (Барча) юлдуз-сайёралар ҳам Унинг амрига бўйсундирилгандир“.          [16:12]
Демак, мусулмон Исломий шахс сифатида аниқ фанларни улардан фойдаланиш учун, уларни Ислом умматининг манфаатларига ва тақдирий масалаларига хизмат қилдириш учун ўрганади. Чунки илм фақат илм бўлгани учунгина олинмайди, балки мана шу ҳаётда инсон ўрганган билимлари ва фикрларидан Ислом ҳукмлари асосида фойдаланиш учун таълим олади. Оллоҳ Таоло айтади:


وَابْتَغِ فِيمَا آتَاكَ اللَّهُ الدَّارَ الآخِرَةَ وَلاَ تَنسَ نَصِيبَكَ مِنَ الدُّنْيَا
– „Ва Оллоҳ сенга ато этган мол-давлат билан (аввало) охират (ободлигини) истагин ва дунёдан бўлган насибангни ҳам унутмагин“.                       [28:77]

 

5. Дарс бериш услублари ва воситалари

Ҳар бир мафкуранинг ўзига хос ижро этиш йўли бор. Услуб эса иш бажаришнинг муайян кайфиятидир. У доим ўзгариб туради. Таълим мавзусида эса услуб деганда фаолиятнинг барча йўналишлари мақсад қилиниб, ўқитувчи ўз ўқувчиларининг фикрлар, тушунчалар ва турли билимларга тезроқ ва муваффақиятли тарзда эришишларига ёрдам бериш учун шу йўналишларда иш олиб борилади. Бу ерда турли услублар мавжуд бўлиб, ўқитувчи улардан таълим жараёнига муносиб келадиганларини танлаб олиши мумкин. Демак, ўқитувчи мақсадга эришиш учун ўқувчиларнинг савиясини ҳисобга олиб, бу услублардан энг афзалини танлаб олади. Суҳбат, мунозара, сўзлаб бериш, ҳикоя қилиш, муаммоларни ҳал этиш, тажрибалар ўтказиш ҳамда бевосита амалий машғулотларнинг ҳаммаси шу услубларга киради. Кўпинча услуб бу ишни бажаришда бир ёки бир неча воситаларга муҳтож бўлади. Воситалар ҳам, услублар ҳам шароитлар, шахслар ва имкониятларга қараб ўзгариб, ривожланиб туради. Ҳар бир мафкурани амалга ошириш учун бир

 

10-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40