Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

18. Учинчи босқич - ҳокимиятга етиш босқичи. Ҳизб ҳокимиятга Уммат ва талаби нусрат (ёрдам талаб қилиш) ишлари орқали етади ва мабдани бирданига ижро қилади. Инқилобий тариқат деб номланган нарса шудир. Бу тариқат ҳокимиятда қисман иштирок этишни қабул қилмайди, балки ҳокимиятни тўла қўлга олиб, уни ғоя қилиб эмас, балки мабдани татбиқ этишнинг тариқати қилиб олади. Ҳизб исломий мабдани инқилобий равишда ижро қилади. Вазиятлар қандай бўлишидан қатъий назар, тадрижийлик (босқичма-босқичлик) тариқатини қабул қилмайди.
Бу тариқат мабдани тўла ва умумий равишда татбиқ этгач, исломий даъватни ёйиш лозим бўлади. Давлат ўз бюджетида даъват ва тарғибот учун алоҳида фонд (жамғарма) белгилаб, даъватни халқаро жиҳатдан ёки шароит тақозосига кўра ҳизбий жиҳатдан олиб боришни бошқаради. Ҳизб ҳокимиятга етса ҳам ҳизб сифатида қолади, унинг жиҳози ҳам ўз ўрнида қолади, бунда аъзоларининг ҳокимият курсисида бўлиш-бўлмаслигининг эътибори йўқдир. Ҳокимият - ҳизб мабдасини давлат орқали ижро қилиш учун ҳамда оламнинг барча қитъаларида ижро қилиш йўлида ҳаракат қилиш учун биринчи амалий қадам, деб эътибор қилинади.
Булар - ҳизб ўз фикратини амалий даврга чиқариш учун ҳаёт майдонида босиб ўтадиган қадамларидир. Бошқа ибора билан айтганда, ҳизб исломий ҳаётни қайтадан бошлаш билан мабдани ҳаёт майдонига кўчириш, жамиятни уйғотиш ҳамда даъватни оламга ёйиш учун босиб ўтадиган қадамларидир. Бу вақтда ҳизб амалий даврни бошлайди. Бу - ҳизбнинг юзага келишига сабабчи бўлган даврдир. Шунга биноан, ҳизб - исломий давлат барпо бўлиши, унинг боқий қолиши ва Ислом татбиқ этилиши, тўғри татбиқ этилиши ва бу татбиқнинг давомли бўлиши ҳамда исломий даъватнинг оламга ёйилиши учун ҳақиқий кафолатдир. Зеро, ҳизб давлатни барпо қилгач, уни назорат қилувчи, муҳосаба қилувчи ва у билан муноқаша қилиш учун Умматга етакчилик қилувчи ва айни чоғда Ислом юртларида ва оламнинг бошқа ерларида Ислом даъватини олиб борувчи бўлади.

 

30-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30