| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
б) Қийинчиликлардан бири - жамиятда турли сақофатлар мавжуд бўлиши.
Жамиятда турли сақофатлар мавжуд. Уммат ҳар хил фикрларга эга. Лекин Умматда бир хил сезги мавжуддир. Турли сақофатлар, хусусан, мустамлакачилик сақофатлари шу сезгиларнинг тескари ифодасидир. Мабда сақофати, яъни исломий сақофат эса Уммат сезгиларининг тўғри ифодасидир. Бироқ, жамиятда сақофат борасидаги жамоатчилик фикри, мактаб ва бошқа ўқув юртларидаги таълим-тарбия дастурлари ва булардан ўзга сақофат тарқатадиган жойлар ажнабий сақофатга мувофиқ юради. Шунингдек, барча сиёсий ва таълим-тарбия ҳаракатлари ҳам айни шу сақофатга мувофиқ юради. Шунинг учун ҳизб ўз сақофати билан бошқа сақофат ва фикрларга қарши кураш даврига кирмоғи зарур. Токи Уммат олдида унинг ҳис-туйғуларининг тўғри ифодаси намоён бўлиб, Уммат шу ифода билан бирга юрсин. Шунга кўра, бу даврда ҳизб сақофати ва фикри билан бошқа сақофат ва фикрлар ўртасида тўқнашув бўлиши табиийдир. Бу Уммат фарзандлари ўртасидаги тўқнашувдир. Шунинг учун бу тўқнашув натижасиз мунозара кўринишини олмайди, балки ҳизб жамоаси эгри чизиқ олдида тўғри чизиқ чизиш тариқатидан юради, ҳақиқатни кўрмайдиган ва эшитмайдиган қилиб қўювчи худбинликка олиб бормаслиги учун натижасиз мунозарага асло киришмайди. Ҳизб ўзининг фикрларини тушунтириб беради. Бошқа сақофат ва фикрларнинг сафсата ва таги пуч ҳамда натижалари хатарли эканлигини очиб ташлайди. Шу вақтда Уммат ўзга сақофат ва фикрлардан юз ўгириб, ҳизб сақофати ва фикрларига юзланади. Шунингдек, бу сақофат ва фикрларнинг пучлигини билгач, уларнинг эгалари ҳам - агар онгли, холис ва софдил бўлсалар - ўз сақофат ва фикрларидан қайтадилар. Лекин бу фаолият ҳизб учун энг машаққатли фаолиятлардан биридир. Шунинг учун Умматга таъсир қилишни юзага келтириш ажнабий сақофат кўп тарқалган жойларда - кам тарқалган жойлардагига нисбатан - қийинроқ кечади. Уйғониш лаёқати ажнабий сақофат билан тарбияланган «зиёли» кишилар кам бўлган жойларда - бундай кишилар кўп бўлган жойлардагига нисбатан - ортиқ бўлади. Шунинг учун ҳизб бирор жамоатга таъсир қилиш учун ҳаракат қилар экан, шу жамоатга муносиб тарзда ҳаракат қилиш учун уни яхши тушуниб олмоғи лозим.
в) Қийинчиликлардан яна бири Уммат орасида реалист (воқеий, воқепараст шахс)лар мавжудлиги.
Зеро, ажнабий сақофат, ажнабийнинг заҳарлаши ва жаҳолат туфайли Уммат орасида реализм (воқейилик)ни акс эттирувчи икки гуруҳ мавжуд:
Биринчиси - воқега ва унга рози бўлишга ҳамда уни қутулиб бўлмайдиган иш сифатида тан олишга даъват этувчи реалист (воқеий)лар гуруҳи. Бу гуруҳ воқени фикрлашнинг манбаи қилиб, муаммолар ечимини ундан олади. Бу қийинчиликни енгиш йўли шу гуруҳ билан чуқур баҳсга киришишдир, токи у воқени ўзгартирмоқ учун воқени фикрлаш майдони қилиб олиш зарурлигини кўрсин ва идрок этсин. Шундагина у ўз фикридан қайтиши мумкин.
26-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30
|