| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
بسـم الله الرحمن الرحيم
ҲИЗБИЙ УЮШМА
XIII ҳижрий (XIX милодий) асрдан бошлаб уйғониш учун бир неча ҳаракатлар юзага келди. Улар - гарчи ўзидан кейингиларда қайта уринишлари учун кучли таъсир қолдирган бўлса ҳам - муваффақиятсиз уринишлар бўлди. Бу уринишларни кузатган, бу ҳаракатларни ўрганиб чиққан киши буларнинг барчасининг муваффақиятсизлигидаги асосий сабаб уюшиш жиҳатидан тўрт ишга боғлиқ эканини кўради:
Биринчиси - бу ҳаракатлар аниқ белгиланмаган умумий, ҳаттоки ноаниқ ёки ноаниққа ўхшаш фикрат асосига қурилган эди. Бунинг устига фикрат тиниқлик, поклик ва софликни йўқотган эди.
Иккинчиси - бу ҳаракатлар ўз фикратини ижро қилиш учун тариқатини билмас, балки фикрат шошилинч ва чалкаш воситалар билан олиб борилар, бундан ташқари улар ноаниқлик ва мубҳамлик қуршовида қолган эди.
Учинчиси - бу ҳаракатлар соғлом онги камолига етмаган ва тўғри иродага эга бўлмаган, балки рағбати ва ғайратигина бўлган шахсларга суянар эди.
Тўртинчиси - бу ҳаракатлар юкини ўз гарданига олган шахслар ўртасида баъзи бир ишлар ва бир неча номлар кўринишидаги қуруқ уюшишдан бошқа тўғри робита (одамларни ўзаро боғлаб турувчи омил) бўлмаган эди.
Шунинг учун бу гуруҳларнинг ўзидаги бор куч-ғайрати тугагунча интилиши, сўнгра ҳаракати сўниб, инқирозга учраши табиий эди. Улардан кейин бошқа шахслар тарафидан бошқа ҳаракатлар юзага келиб, булар ҳам бор куч ва ғайратларини муайян чегарагача сарфлаб тўхтаб қолар эдилар ва ҳолат шундай давом этар эди.
Бу ҳаракатларнинг барчаси муваффақиятсизликка учраши табиий эди. Чунки улар аниқ, равшан ва тўғри фикратга асосланмаган, тўғри тариқатни билмаган, онгли шахслар ва тўғри робитага таянмаган эди.
Фикрат ва тариқат мавзусига келсак, уларнинг хатолиги ушбу ҳаракатлар асосланган фалсафанинг - агар уларнинг фалсафаси бор деб фараз қилинса - хатолигида яққол намоён бўлади. Бу ҳаракатлар исломий ва миллатчилик ҳаракатлари эди. Исломий ҳаракатларни бошқараётганлар Исломга умумий, очиқ шаклда даъват қилар ва Исломни ўша вақтдаги мавжуд вазиятларга ёки олиниши хоҳланаётган бошқа тузумларга мувофиқ келадиган қилиб тафсир қилишга уринар эдилар. Токи Ислом шу вазият ва тузумларга татбиқ қилиниш учун яроқли бўлсин ва бу таъвиллар уларнинг сақланиб қолиши ва олинишини оқласин. Миллатчилик ҳаракатларини бошқараётганларга келсак, улар орасидаги араблар «Ислом ва мусулмонлар» деган тушунчаларни эътиборга олмаган ҳолда, арабларни ноаниқ-чигал миллатчилик асосида ўйғонишга чақирар эдилар. Улар «миллийлик», «иззат», «шон-шараф», «араб», «чин араблик», «мустақиллик» ва шу каби сўзларни шиор қилиб кўтарар эдилар.
3-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30
|