| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
Ҳизб шу тўрт ишда муваффақият қозонса, Умматга хитоб қилишга ўтиб, табиий равишда ҳаракат нуқтасига кўчади. Унинг ҳаракат нуқтасига шу тарзда ўтиши уни сақофат даври - биринчи босқичдан таъсир қилиш даври - иккинчи босқичга табиий равишда кўчиради ва Умматга таъсир қилишни ўз вақтида табиий равишда бошлайдиган қилади.
16. Умматга таъсир қилиш ҳизб ўз вазифасида муваффақият қозониши учун зарурий ишдир. Чунки Уммат орасида ҳизб аъзолари ҳар қанча кўп бўлмасин, улар Уммат билан бирикмас эканлар, ҳар қанча етук бўлсалар ҳам Уммат улар билан бирга юрмас экан, ўзлари ёлғиз ҳеч қандай иш қила олмайдилар. Улар Умматга таъсир қилсалар ва бу таъсир қилишда муваффақият қозонсалар, шундагина Умматни бирга фаолият кўрсатишга етаклашлари ва Уммат улар билан бирга юриши мумкин бўлади. Умматга таъсир қилиш одамларни ўз атрофларига тўплай олиш дегани эмас. Балки таъсир қилишдан мақсад ҳизб мабдаси Уммат мабдаси бўлиб қолиши учун Умматга мабдани тушунтиришдир. Чунки мабданинг асли, яъни Ислом Умматда мавжуд. Зеро, Умматнинг сезгилари ҳизб тузилаётган сараланган гуруҳда тиниқлашган фикрга айланган. Ва бу сезгилар (яъни, фикр ва муайян ғоя учун амал) қоидаси мабданинг ҳақиқий ифодаси бўлди. Шунинг учун мабда, яъни Ислом Умматнинг ички сезгиси бўлиб, ҳизб айни шу сезгини ифодаловчи бўлади. Агар ҳизбнинг ифодаси гўзал, тили равон ва сўзи тўғри бўлса, Уммат мабдани тезда тушуниб, ҳизб билан бирикади ва шунда бутун Уммат ҳизб деб эътибор қилинади. Сараланган гуруҳ эса ҳизбий уюшма орқали ҳаракат етакчилигини, яъни Уммат ҳизб етакчилигидаги учинчи босқич - мабдани ҳокимият орқали инқилобий равишда татбиқ этиш томон олиб бораётган ҳаракат етакчилигини ўз зиммасига олади. Ҳизбий гуруҳ ҳокимиятни «Ҳокимият - фикратни ижро қилишнинг ягона тариқати, яъни мабданинг бир қисми», деган эътиборда олади.
Лекин бу таъсир қилиш йўлида бир қанча қийинчиликларга дуч келинадики, уларни енгиш учун уларни билиш ва табиатини тушуниш зарур. Улар кўп бўлиб, муҳимлари қуйидагилардан иборат:
а) Мабданинг жамиятда татбиқ этилаётган қонунларга зид келиши.
Ҳизб мабдаси мавжуд жамиятга нисбатан ҳаёт учун янги қонундир. У жамиятга татбиқ этилаётган ҳамда ҳокимлар одамларни бошқараётган қонунларга зиддир. Шунинг учун улар бу мабдада ўзларига ва ўз вужудларига хатарни кўрадилар. Албатта унга қарши чиқиб, турли воситалар билан - қарши ташвиқотлар қилиш, даъват ёювчиларни таъқиб этиш, моддий воситалар қўллаш билан курашадилар. Шу сабабдан даъват ёювчилар - ўз мабдаларига даъват этиш орқали Умматга таъсир қилиш учун ҳаракат қилаётиб - имкони борича озорлардан сақланишлари, даъватни баён қилиш орқали адаштирувчи ташвиқотлар билан курашмоқлари ва бу йўлда барча машаққатларга бардош бермоқлари зарур.
25-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30
|