Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

2) Мактаб шахсни жамоатга таъсир этиш учун тарбиялайди ва унинг натижалари фардий бўлади. Ҳизб эса жамоатни шахсга таъсир этиш учун тарбиялайди ва унинг натижалари жамоий бўлади.

3) Мактаб жамоат туйғуларига таъсир этиш учун шахсда жузъий туйғуни вужудга келтиради. Бу туйғу жамоат туйғуларига таъсир эта олмайди ва унинг фикрини уйғотишдан ожиз қолади. Ҳизб шахсларнинг туйғуларига таъсир этиш учун жамоатда тўла туйғуни вужудга келтиради. Бу туйғу уларга таъсир этиб, фикрларини тўлиқ уйғотишга қодир бўлади.

12. Бу босқичда бутун жамият ҳизб учун катта мактаб эканлигини ва шу билан бирга мактаб билан ҳизбнинг сақофий ҳалқалари ўртасидаги кескин фарқни унутмаслик лозим.
Бутун жамият ҳизбнинг мактаби эканлигини шунинг учун унутмаслик лозимки, ҳизбнинг бу даврдаги вазифаси соғлом эътиқодлар уйғотиш ва тўғри тушунчалар пайдо қилишдан иборатдир. Бунинг учун, албатта, мактаб асосидаги фаолият зарур. Ҳизбнинг мабдаси - муаллим, сақофати - ўрганиладиган дарслик бўлади. Бу мабда ва сақофат мабда гавдаланган кишиларда намоён бўлади. Улар жамиятдаги бевосита устозлардир. Маҳаллий жиҳозлар ва уларнинг ҳалқалари синфхоналар, бутун жамият эса мактаб бўлади. Мактаб асосидаги бундай фаолият ҳизбга аъзо бўлиб, унинг тушунчаларини қабул қилган кишилардан чуқур ўрганиш, тўғри тушуниш, ҳизб сақофатини доимий равишда муҳокама этиш, у қабул қилган дастур, муҳим аҳкомлар ва умумий қоидаларни ёдда тутишни тақозо этади. Бунинг учун мактаб асосидаги ўрганиш лозим бўлади. Шунинг учун ҳизбга кираётган ҳар қандай киши билан шуғулланишда - унинг олий маълумотли ёки ўрта маълумотли бўлиши ёки тарбия олишга лаёқати бор-йўқлигидан қатъий назар - шу жиҳатга катта аҳамият бермоқ лозим. Ҳар қандай шахс билан шуғулланишда бу сақофатга бепарво қараш - гарчи у ҳизбга аъзо бўлса ҳам - шахсни ҳизб ташқарисида қолдириб қўяди. Гоҳо бундан умумий жиҳозга зарар етиб қолади.
Ҳизб бу босқичда ҳизбий сақофат билан тарбияланган шахслар етишиб чиқмасдан туриб, амалий фаолиятга киришмаслиги лозим. Шунинг учун бу босқич фақат сақофат босқичидир.
Мактаб ва ҳизб ўртасида сақофатдаги фарқни шунинг учун унутмаслик лозимки, ҳизбий сақофат мактаб сақофатига айланиб қолмасин. Акс ҳолда ҳизб ўз фаоллигини йўқотади. Шунинг учун ҳизбий сақофатда ҳизбга мансуб киши билан назарий жиҳат ўртаси тўсиб қўйилмоғи ҳамда ҳизбий сақофат - тушунчаларни ўзгартириш, ҳаёт майдонида амалга ошириш ва Уммат орасида фикрий етакчиликни ёйиш учун эканини доимо ёдда тутмоқ лозим. Ҳизбий сақофат эгаси назарий жиҳатга шўнғиши жоиз эмас. Агар у илмга эҳтиёж сезса, унинг ўрни ҳизб эмас, мактабдир. Сақофатда назарий жиҳатга шўнғиш хатарлидир, зеро у амалийлик хусусиятини йўқ қилади ва ҳизбнинг иккинчи босқичга ўтишини кечиктиради.

 

23-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30