Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Ахлоқ асосига қурилган ислоҳий ҳаракатларнинг барчаси муваффақиятсизликка учраганига қарамай, одамлар ҳамон «Ахлоқ - ислоҳ қилишнинг асоси», деган ишончдалар. Улар айнан шу асосда ислоҳий жамиятлар туздилар. Ҳолбуки, шахс жамоатнинг бир бўлаги бўлса-да, аслида жамоатни тузатиш воситалари шахсни тузатиш воситаларидан бошқадир. Чунки жамоатнинг бузилиши унинг жамоий туйғуларининг, фикрий ва руҳий муҳитларининг бузилишидан ҳамда жамоатда чалкаш тушунчалар мавжудлигидан келиб чиқади. Бошқача қилиб айтганда, «урфи омм»нинг бузилишидан келиб чиқади. Жамоатни тузатиш «тўғри урфи омм»ни пайдо қилиш билангина амалга ошади. Бошқача қилиб айтганда, жамоатни тузатиш унинг туйғуларини тузатиш, соғлом руҳий муҳитларни ва руҳий жиҳатга уланиб кетган фикрий муҳитларни вужудга келтириш ҳамда тузумнинг давлат тарафидан татбиқ қилиниши орқали амалга ошади. Булар фақат исломий муҳитларни пайдо қилиш билан юзага келади. Бунинг учун барча одамларнинг нарсалар ҳақидаги тушунчаларини тўғирлаш зарур. Шунда жамоат ҳам, шахс ҳам тузалади. Бу ишлар жамият асосида уюшиш билан ҳам, ахлоқ ва панду насиҳатни уюшишнинг асоси қилиш билан ҳам амалга ошмайди.
Мана шу туфайли жамиятлар асосидаги барча уюшмалар уйғониш ёки ислоҳни вужудга келтиришда муваффақиятсизликка учради. Шунингдек, муайян мабдага асосланмаган, умуман тушуниш сўнгида вужудга келмаган ва робитасини аъзоларининг ўртасини бирлаштирувчи тўғри омилга асосламаган, номига ҳизбий асосдаги барча уюшмалар ҳам муваффақиятсиз-ликка учради.
Бундан ташқари, бу уюшмаларнинг ҳаммасининг муваффақиятсизликка учраши аъзолари томонидан ҳам муқаррар эди. Зеро, бу уюшмалар фикрат ва тариқат йўқлиги ва уюшишдаги тариқатнинг хатолиги сабабли тўғри уюшиш асосига қурилмаганидан ташқари, улар ўз уюшмаларини шахснинг салоҳияти асосида эмас, балки шахснинг жамиятда тутган ўрни ва унинг ҳизб ёки жамиятга аъзо бўлишидан келиши мумкин бўлган нақд фойда асосига қуришган эди.
Киши уюшмага лойиқ ёки лойиқ эмаслигидан қатъий назар, ўз қавми ичида обрўли, жамоати орасида бадавлат бўлганига қараб ё адвокат ёки табиб ёхуд мартабали ва нуфузли бўлганига қараб аъзоликка танланар эди. Шунинг учун, бу уюшмаларда табақачилик жиҳати устун бўлганидек, аъзоларининг орасида тарқоқлик яққол кўриниб турар эди. Бундай ҳизб ёки жамиятлар аъзоларида «Биз халқнинг қолган қисмидан фақат молу дунё ва обрўимиз билан эмас, балки ҳизб ёки жамиятга аъзолигимиз билан ҳам ажралиб турамиз», деган ички туйғу ҳукмрон эди. Шунинг учун улар билан халқ ўртасида ҳеч қандай таъсир қилиш ёки яқинлашув юзага келмайди. Натижада бундай жамият ёки ҳизбнинг борлиги дард устига чипқон ва жамиятнинг тинкасини қуритаётган муаммоларга қўшимча янги муаммо бўлади.

 

12-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30