Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Бироқ, улар бу сўзларда уйғониш моҳиятига мос келадиган ҳеч қандай равшан тушунча йўқ эканини билмас эдилар. Турклар эса миллатчилик асосида туркий ватаннинг уйғонишига чақирар эдилар. Миллатчиликка чақираётган араб ва турклар Балқонни Исломий давлат бўлган Усмоний Давлатдан мустақил бўлиши учун худди шундай миллатчилик ҳаракатлари билан бошқараётган мустамлакачи томонидан бошқарилар эдилар.
Араблар ичида бу икки ҳаракат - исломий ва миллатчилик ҳаракати вакиллари ўртасида «Араб давлатлари бирлиги» ёки «Исломий давлатлар бирлиги»нинг қайси бири афзал ва уйғониш учун яқин йўл? - деган мазмунда рўзнома ва мажаллаларда қуруқ тортишувлар бўлди. Узоқ вақт натижасиз ҳаракатлар билан ўтди. Чунки «Араб давлатлари бирлиги» ҳам, «Исломий давлатлар бирлиги» ҳам зеҳнларни Исломий Давлатдан буриш учун ишлаб чиқилган мустамлакачилик лойиҳаси эди. Шунинг учун бу ҳаракатларнинг муваффақиятсизлиги фақат натижасизликка чекланиб қолмади, балки бундан ҳам ўтиб, Исломий давлатни кўзлар ва зеҳнлардан узоқлаштириб юборди.
Мустамлакачи кофир Исломий давлатнинг ерларини босиб олиши ҳамда капиталистик тузум татбиқ қилиниши сабабли одамларнинг бошига тушаётган сиёсий ва иқтисодий зулм натижасида Исломий ва миллатчилик ҳаракатлари ёнида турли исломий ўлкаларда ватанпарварлик ҳаракатлари юзага келди. Бу ҳаракатлар мана шу аламларнинг натижасида юзага келганига қарамасдан, баъзиларида исломий жиҳат ҳукмрон бўлиб қолган бўлса, баъзиларида мустамлакачи кофир олиб борган сунъий ҳаракатлар сабабли қуруқ ватанпарварлик жиҳати ҳукмрон эди. Мазкур ҳаракатлар мана шу ватанпарварлик жиҳати туфайли қўзғалди ва улар, ўзини бошқарадиган фикр етишмаслигидан ташқари, Умматни душманнинг қадамларини мустаҳкам-лаган арзон кураш билан машғул қилди.
Биз уйғонишнинг ҳақиқий фалсафаси фикрат ва тариқатни ўзида жамлаган мабда, деб эътиқод қиламиз. Бу мабда - Исломдир. Зеро у ақидадир, ундан давлат ва Умматнинг барча ишлари учун низом ҳамда ҳаётнинг барча муаммолари учун ечим келиб чиқади. Ислом оламшумул низом бўлса-да, бутун дунё бўйлаб фаолият бошлаш унинг тариқатидан эмас. Балки унга дунё миқёсида даъват қилиниши ва унинг учун бир ёки бир неча ўлка фаолият майдони қилиб белгиланмоғи лозим. Шунда Ислом у ерларда мустаҳкам ўрнашади ва табиий равишда ўсиб борадиган Исломий давлат барпо бўлиб, аввало барча исломий ўлкаларни ўз ичига олади. Кейин Исломни оламнинг бошқа тарафларига ўзининг рисолати деган эътиборда ва умуминсоний абадий рисолат деган эътиборда ёяди.

Бутун олам Исломий даъват учун яроқли макондир. Бироқ, Исломий юртлар аҳолиси Ислом динида бўлгани сабабли даъват шу ерларда бошланиши лозим. Араб юртлари - исломий юртларнинг бир қисми сифатида - Исломнинг асосий бўлаги ҳамда исломий сақофатнинг таркибий қисми бўлган араб тилида сўзлашгани сабабли, бу даъватни бошлаб олиб бориш учун энг муносиб ўлка ҳисобланади.

 

4-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30