| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
Шунингдек, мустамлакачи - жамиятни тор иқлимийлик ғоялари билан заҳарлагани каби - ватанпарварлик, миллатчилик ва социализм ғоялари билан ҳам заҳарлади ва буни ҳозирги кунда қилинадиган ишларнинг асосига айлантирди. Шунингдек, Исломий давлат тикланиши амалга ошмайдиган иш деб, маданияти, ирқи ва тили ҳар хил бўлган исломий юртларнинг бирлашиши иложсиз нарса деб ҳам заҳарлади. Ҳолбуки, уларнинг ҳаммаси ягона уммат бўлиб, бу умматни ўзидан низом келиб чиқадиган Исломий АҚида боғлаб туради. Шунингдек, жамиятни чалкаш сиёсий фикрлар билан ҳам заҳарлади - «Ол ва талаб қил», «Халқ - ҳокимият манбаи», «Ҳокимият халқники» ва бошқалар каби. Хато фикрлар билан ҳам заҳарлади - «Дин Аллоҳники, ватан барчаники», «Бизни аламлар ва орзулар бирлаштириб туради», «Ватан ҳамма нарсадан улуғ», «Ватанга шон-шарафлар» ва ҳоказолар сингари. Шунингдек, реалистик реакцион (воқеий жаҳолатпарастлик) фикрлар билан ҳам заҳарлади. Улар жумласига «Тузумимизни воқедан оламиз», «Мавжуд ҳолатга рози бўлиш керак», «Реалист (воқеий) бўлишимиз лозим» ва ҳоказолар киради.
Бу заҳарлашлар оқибатида Исломий юртлардаги, жумладан араб юртларидаги жамият тўғри уюшма вужудга келишига олиб бормайдиган ҳолатга келиб қолди. Шунинг учун номигагина бўлган барча ҳизбий уюшмаларнинг муваффақият қозона олмагани ажабланарли эмас эди. Зеро, улар пухта тартиботга ва ишончли тайёргарликка олиб борувчи чуқур фикрга асосланмаган, балки умуман асоссиз барпо бўлган эди.
Мана шундан Ислом оламида, хусусан араб оламида вужудга келган ҳизблар мабдага асосланмагани сабабли тарқоқ ҳизблар бўлиши табиий эди. Уларни кузатишдан шу нарсалар яққол кўринадики, бу ҳизблар ҳизбий уюшмаларнинг вужудга келишини тақозо этган шароитлар пайдо қилган ўткинчи муносабатлар асосида вужудга келган эди. Бу шароитлар ўтиб кетгач, улар ортидан ҳизблар ҳам ўтиб кетди ёки заифлашиб, йўқ бўлиб кетди. Ёки бу ҳизблар бир неча шахсларнинг ўзаро дўстлик ришталари сабабли бирлашиб, унинг асосида уюшишлари натижасида вужудга келган эди. Бу шахслар ўз доираларига чекланиб қолишлари натижасида уларнинг уюшишлари ҳам ниҳоясига етади. Ёки бу ҳизблар вақтинчалик шахсий манфаатлар ёки улардан ўзга нарсалар асосида вужудга келган эди. Шу сабабли, бундай муҳит ва жамиятларда мазкур асосларга биноан уюшган шахслар ўртасида мабда асосидаги ҳизбда мавжуд робита вужудга келмади. Бундай уюшмаларнинг борлиги фойдадан холигина эмас, балки умматга зарарли бўлди. Жамиятда бундай ҳизбларнинг мавжудлиги энг тўғри ҳизбий ҳаракатларнинг вужудга келишини тўсиши ёки пайдо бўлишини кейинга суриб юборишидан ташқари, улар одамларнинг дилларига умидсизлик уруғларини экади, омманинг қалбини қорайтиради ва шубҳалар билан тўлдиради, гарчи тўғри бўлса-да, ҳар бир ҳизбий ҳаракатга ишончсизлик билан қарайдиган қилиб қўяди.
9-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30
|