| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
Одамлар ўртасига шахсий ва уруғчилик адоватларини сепади ва уларга ўзининг услублари билан субутсизлик ва фойда ортидан қувишни ўргатади. Бошқача қилиб айтганда, халқнинг покиза табиатини бузади ва халқ ичидан чиқиши муқаррар бўлган тўғри ҳизбий уюшмалар устидаги юкнинг оғирлигини янада орттиради.
Исломий, миллатчилик ва ватанпарварлик ҳаракатлари сафига моддийлик асосига қурилган коммунистик ҳаракатлар қўшилди. Улар Россиядаги коммунистик ҳаракатга тобе бўлиб, унинг кўрсатмалари билан бошқарилар эди. Унинг тариқати бузиш ва вайрон қилишдан иборатдир. Унинг ғояси - Ислом юртларида коммунистик фикрларни вужудга келтириш билан бирга - бу ҳаракатларнинг раҳбарлари Шарқий лагернинг гумашталари сифатида Шарқий лагер фойдасига ғарб мустамлакачилигига ташвиш туғдиришидан иборат эди. Бу ҳаракатлар Ислом умматига тўғри келмади ва бирор натижага эриша олмади. Чунки улар инсон фитратига хилоф ва Ислом ақидасига зид бўлгани учун муваффақият қозонмаслиги табиий эди. Улар ватанпарварликдан ўз мақсадлари йўлида фойдаланишди. Булар ҳам жамиятнинг тинкасини қуритаётган чигалликларга қўшилган яна бир чигаллик бўлди.
Жамиятлар асосида ҳам уюшмалар вужудга келди. Исломий юртларда хайрия мақсадларини кўзлаган маҳаллий ва иқлимий жамиятлар вужудга келиб, мактаблар, шифохоналар ва етимхоналар қурди ва хайр-эҳсон ишларида кўмаклашди. Бу жамиятларда тоифачилик белгилари яққол кўриниб турар эди. Мустамлакачи бу жамиятларни қўллаб-қувватлади, натижада уларнинг хайрия ишлари одамларга кўринди. Уларнинг аксари маориф ва хайрия жамиятлари бўлиб, улар орасида сиёсий жамиятлар жуда кам учрарди.
Агар бу жамиятлар эришган натижаларга диққат билан қаралса, улар умматга фойда келтирадиган ёки уйғонишга ёрдам берадиган бирор натижа бермаганлиги маълум бўлади. Уларнинг зарари сезилмас даражада бўлиб, диққат билан қараган одамгагина кўринар эди. Ҳолбуки, жузъий фойдаларини эътиборга олмаганда, уларнинг мавжуд бўлиб туришининг ўзи катта зарар эди. Бунинг сабаби шуки, бутун Ислом уммати баъзи исломий фикрларнинг мавжудлиги, баъзи шаръий ҳукмларни татбиқ қилаётгани ва унда Ислом таъсирида исломий туйғулар ўрнашгани туфайли унда уйғониш сезгилари ва яхшиликка интилиш ҳис-туйғулари ҳамда уюшишга табиий мойиллик йўқолмаган эди. Чунки Исломнинг руҳи жамоий руҳ бўлиб, агар Ислом уммати ўз ҳолига ташлаб қўйилса, бу сезги (мантиқий равишда) фикрга айланади ва бу фикр, ўз навбатида, умматда уйғонишга олиб борадиган фаолиятни пайдо қилади. Лекин мазкур жамиятларнинг мавжудлиги бунинг олдини тўсди, чунки улар бу жўшқин ҳис-туйғуларни ва бу сезгини мазкур жузъий фаолиятга буриб юборди. Зеро, жузъий фаолият қилаётган жамиятларнинг ўзи ҳам жузъийдир. Сабаби - жамият аъзоси ўзининг мактаб ёки шифохона қурганини ёки эзгулик ишларидан бирига ҳисса қўшганини кўриб, роҳат ва хотиржамликни ҳис қилади ва шу иши билан қаноатланиб қолади. Аксинча, агар бундай жамиятлар пайдо бўлмаганда эди, жамоий руҳ уни тўғри уюшишга, яъни тўғри уйғонишни вужудга келтирадиган ҳизбий уюшишга ундар эди.
10-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30
|