Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

13. Иккинчи босқич - Умматга таъсир қилиш босқичи. У кураш ҳамроҳ бўладиган босқичдир. У нозик босқич деб эътибор қилинади. Ундаги муваффақият ҳизбнинг тўғри ташкил этилганига далилдир. Муваффақиятсизлик эса унда тузатилиши лозим бўлган камчилик мавжудлигидан далолат беради. У ўзидан аввалги босқичга таянади. Шунинг учун биринчи босқичдаги муваффақият иккинчи босқичдаги муваффақият учун асосий шартдир. Лекин биринчи босқичдаги сақофий жиҳатдан эришилган муваффақиятнинг ўзи иккинчи босқичда муваффақият қозонишга кифоя қилмайди. Балки сақофий муваффақият одамлар орасида маълум бўлиши, яъни одамлар жамиятда даъват мавжуд, ҳизб аъзоси ҳақида у даъват олиб боряпти, деб билишлари лозим. Шунингдек, ҳалқалардаги сақофий шаклланиш даврида ва аъзоларнинг ўзлари яшаб турган жамият билан боғланиб, унга таъсир ўтказишга уринишлари мобайнида жамоий руҳ шаклланган бўлиши лозим. Улар иккинчи босқичга ўтганларида уларда жамоий тайёргарлик мавжуд бўлсин. Шунда уларнинг Умматга таъсир қилиши осон бўлади.
14. Ҳизб аъзоси нафсияси ақлиясига мувофиқ келган ҳолда исломий шахсияга айланадиган суратда сақофий жиҳатдан пишиб етилгандан кейингина сақофат давридан таъсир қилиш даврига ўтади. Зеро, Росул алайҳис-салоту вас-салом: «Сизлардан бирор киши то хоҳиши мен олиб келган нарсага тобе бўлмагунча мўмин бўлмайди», - деб айтганлар. Шунингдек, одамлар у ҳақида унинг исломий даъватни олиб бораётганлигини билганларидан кейин ҳамда жамоий майллар ҳалқаларда бўлиши ва жамият билан боғланиши сабабли унда узлатни йўқотадиган даражада кучайган ва унинг ўзида кўрингандан кейингина сақофат давридан таъсир қилиш даврига ўтади. Зеро, халқдан узилиш қўрқоқлик ва ноумидликнинг бир қоришмаси бўлиб, бундай иллат жамият ва шахслардан таг томири билан йўқотилиши лозим.

15. Ҳизб сақофат давридан таъсир қилиш даврига табиий равишда ўтади. Шундай табиий ўтадики, агар ўз вақтидан илгари ўтишни хоҳлаганда ҳам ўта олмаган бўлар эди. Бунинг сабаби шундаки, сақофат даврида «бошланиш нуқтаси» такомиллашади, зеро сақофат мабдани шахсларда гавдалантириб, жамиятни даъват ва мабдани очиқ сезадиган қилиб қўяди. Қачонки шахсларда мабдани гавдалантириш, яъни уларнинг дилларига экиш ва жамиятда мабдани ҳис қилиш тўла тамомига етса, даъват «бошланиш нуқтаси»дан ўтиб, «ҳаракат нуқтаси»га кўчиши лозим бўлади. Ҳизб ҳаракат нуқтасида юришни бошлаши учун Умматга хитоб қилишни бошламоғи зарур. Умматга хитоб қилишни бошламоғи учун аввало хитоб қилишга уринишдан бошламоғи зарур. Агар бунда муваффақият қозонса, Умматга бевосита хитоб қилишга ўтади. Хитоб қилишга ҳаракат қилиш ҳалқалардаги тартибли сақофат, мумкин бўлган жойларда одамларга жамоий сақофат билан ҳамда мустамлакачилик режаларини очиб ташлаш ва Уммат манфаатларини белгилаш билан бўлади.

 

24-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30