Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Исломда таъсир қилиш, кенгайиш ва ёйилиш қудрати борлиги туфайли, араб тили қудратини Ислом қудрати билан аралаштириш зарур, токи араб тили Ислом билан бирлашиб кетсин. Шунга кўра, барча Ислом юртларини ўз ичига оладиган Исломий давлатнинг негизи бўладиган Исломий давлат араб юртларида пайдо бўлиши табиийдир. Араб юртларида Исломга даъват қилиш шарт бўлгани каби бошқа Исломий юртларга ҳам даъват юборилиши шарт. Фаолиятни араб юртларида бошлаш дегани Исломий юртларнинг барчасини Исломий давлатда бирлаштирмагунча араб юртларидан бошқа ерда фаолият олиб борилмайди, дегани эмас. Балки араб юртларида Исломий давлат барпо қилиш учун иш олиб борилади, сўнгра бу давлат қўшни юртларга - улар араб юртлари ёки бошқа юртлар бўлишидан қатъий назар - кенгайиб боради.
Уйғонишнинг ҳақиқий фалсафаси - фикрат ва тариқатни ўзида жамлаган мабда, деб айтиб ўтдик. Уйғонишга олиб борадиган жиддий фаолият билан шуғулланишни кўзлаган ҳар қандай уюшма бу иккисини яхши тушуниб олиши зарур.
Ушбу мабда равшан бўлди ва уюшмоқ учун уни тушуниб олиш осон бўлиб қолди. Шунинг учун, мабда бундай тарзда етарли баён қилингач, уни шундай тушунишдан сўнг вужудга келган уюшма таъсир кўрсатувчи, ижодкор, юксалиб борувчи бўлиши ҳамда жамият уни ўз бағрига олиб, уни ҳимоя қилишга ва унинг юкларини ўз устига олишга лойиқ бўлиши табиийдир. Чунки у ўз фикратини ўзлаштириб олган, тариқатни кўриб-билиб, масаласини тушуниб олган уюшмадир.
Лекин уюшма мабдани яхши тушуниб олганининг ўзи ҳақиқий уйғонишга олиб бормайди, балки уюшмадаги шахслар мазкур уюшмага яроқли бўлса ва бу шахсларни гуруҳда боғлаб турадиган робита ҳақиқий самарали робита бўлсагина ҳақиқий уйғонишга олиб боради. Шахсларнинг яроқли экани уюшмадаги боғлаш тариқатига кўра белгиланади. Мабдаий ҳизб ақидани қабул қилишни ва ҳизбий сақофатда етилишни ўз уюшмасига боғлаш тариқати қилиб белгилайди. Шунинг учун шахсларнинг яроқлилиги даъват шахслар билан бирикиб кетган вақтда ҳизбга қўшилишлари билан табиий белгиланади. Демак, уларнинг яроқлилигини белгилаган нарса ҳизб ҳайъати эмас, балки боғлаш тариқати бўляпти. Чунки бу шахсларни гуруҳда боғлаб турган робита ақида ва шу ақидадан келиб чиққан ҳизбий сақофатдир.
Агар биз XIX аср мобайнида юзага келган ҳаракатлардаги уюшишларни кўздан кечирсак, уюшишнинг нотўғри тариқати уларнинг муваффақиятсизликка учрашларининг асосий сабаби бўлганини кўрамиз. Чунки улар ҳақиқий тушуниш оқибатида вужудга келган ҳизбий асосга эмас, балки қуруқ тўпланиш асосига ёки номигагина бўлган ҳизбий асосга қурилган.

Бунинг сабаби шундан иборатки, мусулмонлар Биринчи жаҳон урушидан олдин ўзларининг Исломий давлатлари бор деб ҳис қилар эдилар. Бу давлат - заифлиги, қулаётгани ва унга ҳар хил назарда қаралаётганидан қатъий назар - ҳамманинг диққат-эътиборида эди.

 

5-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30