Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Шунинг учун бу ҳалқа Уммат яшаётган бузуқ воқедан юқори кўтарилиб, юксак самоларда парвоз қилади ва Умматнинг яшамоғи учун уни кўчирмоқчи бўлаётган воқени, яъни Умматни кўчирмоқчи бўлаётган янги ҳаётни кўриб туради. Шунингдек, у мазкур воқени ўзгартириш учун тутадиган йўлини кўриб туради. Бошқача айтганда, у девор ортидаги нарсани кўради. Айни пайтда у яшаётган жамиятнинг кўпчилик қисми фақат олдини кўради ва - бузуқ воқега ёпишиб қолгани учун - парвоз эта олмайди, яъни воқени ўзгартиришни тўғри идрок этиш унга қийин бўлади. Зеро, тубан жамиятда фикр бошланғич даражада бўлиб, барча фикрни жамият воқедан олади, нарсаларни хато равишда ва умумий суратда шу фикрга қиёслайди, ўзини ўша фикр асосида шакллантиради. Шунинг учун у манфаатларни воқе асосида белгилайди.

Аммо биринчи ҳизбий ҳалқа - қиёдатнинг фикри эса бошланғич босқичдан ўтиб, такомиллашиш йўлида кетаётган бўлади. Шунинг учун бу ҳалқа мабдани воқега мослаштириш билан воқени фикрлаш манбаи қилмайди, балки воқени мабдага мувофиқ ўзгартириш мақсадида воқени фикрлаш майдони қилади. Шу сабабли мабдани воқега мослаштириш учун эмас, воқени ўзи қабул этган мабдага мослаштириш учун уни ўзгартиришга, мабда асосида шакллантиришга ва ўз хоҳишига бўйсундиришга ҳаракат қилади. Шу туфайли жамият билан ҳизбнинг биринчи ҳалқаси орасида ҳаёт ҳақидаги кўзқарашни тушунишда камайтирилиши лозим кескин фарқ бўлади.

4) Биринчи ҳизбий ҳалқа, яъни қиёдатнинг фикри барқарор қоидага таянади. У қоида шундан иборатки, фикр амалга боғланиши, фикр ва амал бу иккисидан кўзда тутилаётган муайян ғоя учун бўлмоғи зарур. Шунинг учун, бу ҳалқада мабда гавдалангани ва фикр қоидага таянгани туфайли, унда барқарор имоний муҳит вужудга келади ва бу ҳол воқени ўзгартиришга ва бўйсундиришга ёрдам беради. Чунки бундай фикр ташқи муҳитдан таъсирланмайди, балки унга таъсир ўтказиб, ўз шакли билан шакллантиради. Қолоқ жамият фикрининг эса, аксинча, муайян қоидаси бўлмайди. Зеро, бутун жамият юритаётган фикри ва қилаётган амалидан кўзланадиган ғояни билмайди. Унинг шахсларидаги ғоялар шахсий ва вақтинчалик бўлади. Шунинг учун унда имоний муҳит бўлмайди. Бунинг натижасида жамият ташқи муҳитдан таъсирланиб, унинг асосида шаклланишга мажбур бўлади, муҳитни ўз шакли билан шакллантира олмайди. Шунга биноан, аввалида ҳизбнинг биринчи ҳалқаси билан у яшаётган жамият ўртасида қарама-қаршиликлар келиб чиқади.

5) Муайян фикрлаш тариқатини белгилаб берадиган имоний муҳитни юзага келтириш биринчи ҳизбий ҳалқа (қиёдат) вазифаларидан бири бўлгани туфайли, у ўзини тезлик билан ўстириш ва муҳитни тўла мусаффо қилиш мақсадида режали ҳаракатлар қилмоғи лозим, токи ўзининг ҳизбий жисмини жуда тезлик билан соғлом равишда қурсин. Ҳамда - тез ривожланган ҳолда - ҳизбий ҳалқадан ҳизбий гуруҳга айланмоғи, сўнгра мукаммал ҳизбга, яъни жамиятдан таъсирланадиган эмас, балки унга ўз қарашларини сингдириб, таъсир ўтказадиган мукаммал ҳизбга айланмоғи лозим.

 

18-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30