| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
Шунга кўра, бутун машина ишга тушмоғи учун мотор ҳаракатланиши зарур бўлгани каби, ҳизбнинг барча қисмлари ишга тушиб кетиши учун қиёдат тарафидан ҳизбнинг барча қисмларига иссиқлик қуввати юборилиши даркор. Бу - ҳизб қиёдати билан мотор ўртасидаги ўхшашлик жиҳатидир. Бинобарин, ҳизб етакчилари шу жиҳатга аҳамият бериб, қиёдат ҳарорати барчага таъсир қилиши учун ҳизбнинг қолган қисмлари билан доимо боғланиб, уларни ҳаракатга келтириб туришлари лозим. Агар бир неча марта боғланиб, қолган аъзо ва жиҳозларнинг - ҳаракатлантирилгандан бошқа пайтда - ҳаракатланмаётганларини кўрсалар, ҳеч ноумид бўлмасинлар ва билсинларки, бу табиий ҳолдир. Чунки машина мотор ҳаракатга келиб, ўзидан иссиқлик тарқатгандагина ишга тушади.
Бироқ, қиёдат (ҳизбнинг биринчи ҳалқаси)нинг ҳаракатлантириши - худди тирсакли вал моторда ўз ҳаракатини бошқа қисмларга ўтказгани каби - ҳизбга ҳаракат узатиш билан таъсир кўрсатмайди. Гарчи унинг ҳаракатлантириши даставвал шу зайлда бўлса-да, ҳизб юриб кетгандан сўнг бундай бўлмайди. Айни шу жиҳатдан ҳизбнинг биринчи ҳалқаси - қиёдат - моторга ўхшамайди. Зеро, мотор машинани доим ҳаракатга солувчи омил бўлиб қолади. Қиёдат эса механик эмас, ижтимоий мотордир. Ҳизб аъзолари, ҳалқалари ва маҳаллий жиҳозлари темир эмас, инсон фарзанди, уларда ҳаёт мавжуд. Улар қиёдат ҳарорати билан, яъни унда гавдаланаётган мабда ҳарорати билан таъсирланадилар. Шунинг учун улар фикратни тушуниб етганларидан ва қиёдатнинг ҳизбий ҳароратига қўшилиб кетганларидан сўнг моторнинг бир қисмига айланадилар. Мана шу вақтда қиёдат ҳаракатининг ўзи иссиқлик қуввати орқали бутун ҳизбга табиий равишда ҳаракат юбориб турувчи омилга айланади. Чунки ижтимоий мотор бўлган қиёдат бутун ҳизбда кенг тарқалувчи фикрий яхлитликни пайдо қилади. Шу вақтда қиёдатгина мотор ҳаракатига эга бўлиб қолмайди, балки - мотор ҳаракати ўсгани ва ҳизбни ташкил этиш такомиллашгани сабабли - бутун ҳизб мотор ҳаракатига эга бўлади. Шунга кўра, ҳизбнинг юриши қиёдат ҳаракатига ҳамда унинг ҳарорат юборишига эҳтиёж сезмайди. Балки мабда ҳизб аъзоларида ҳаракатланади ва ҳизбнинг ҳалқа ва маҳаллий жиҳозлари қиёдат ҳаракатига эҳтиёж сезмаган ҳолда автоматик равишда ҳаракатланади. Зеро, ҳар бир қисмнинг ҳарорати мабдадан, ҳизбда кенг тарқалган ва бу қисмларга табиий равишда бирикиб кетган фикрий яхлитликдан ҳосил бўлади.
9. Мабдаий ҳизб жамиятда ўз мабдасини татбиқ эта бошлагунча уч босқичда ҳаракат қилади:
Биринчиси - ҳизбий сақофат пайдо қилиш учун ўрганиш ва таълим олиш босқичи.
Иккинчиси - ўзи яшаётган жамиятга таъсир қилиш босқичи, токи мабда онгли равишдаги урфи оммга айлансин ва бутун жамоат уни ўз мабдаси деб эътибор қилиб, жамоий равишда ҳимоя қилсин. Бу босқичда мабданинг татбиқ этилишига қаршилик қилаётган мустамлакачилик, унинг малай ҳокимлари, жаҳолатпарастлар ва ажнабий сақофат билан заҳарланган кишилар билан Уммат ўртасида кураш бошланади. Зеро, Уммат мабдани ўз мабдаси, ҳизбни эса ўзига етакчи деб билади.
20-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30
|