Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Шунга қарамасдан, у ўз юрти учун чинакамига қўзғалмайди ва халқи учун ўзини бутунлай фидо қилмайди. Чунки у ўз атрофидаги вазиятларни фикран сезмайди ва халқ эҳтиёжларини фикран ҳис қилмайди. Фаразан у қўзғалиб, уйғонишни талаб қилса ҳам, бу унинг шахсий манфаатларига зарар етганидан юзага келган ёки бошқа халқларнинг қўзғолонларига тақлид бўлган қўзғалиш бўлади. Шунинг учун унга мансаб берилиши ёки унинг талаблари қондирилиши билан унга етаётган зарар йўқолган пайтда қўзғалиш ниҳоясига етади. Шунингдек, қўзғалиш шахсияти ва манфаатларига зид келган пайтда ёки бу қўзғалишдан ўзига озор етган пайтда ҳам унинг қўзғалиши ниҳоясига етади.
Бундай зиёли энг тўғри мабдаий сақофат, яъни Ислом сақофати билан янгидан тарбиялаш орқали унинг фикри ва туйғуси ўртасида уйғунлик пайдо қилиниб даволангандан кейингина унда тўғри уюшма вужудга келиши мумкин. Бундай тарбия орқали даволаш уни ақли янгидан шакллантирилиши лозим бўлган ўқувчи деб эътибор қилишни тақозо этади. Бу муаммо ечилгандан кейин у билан жамияти ўртасида уйғунликни пайдо қилишга ўтилади. Шунда «жамиятни уйғотиш» муаммосини ҳал қилиш осон кечади. Агар ажнабий сақофат бўлмаганда, уйғониш машаққатлари ҳозиргидан кўра озроқ бўлар эди.
Шунга биноан, жамиятдаги бундай ажнабий сақофат билан бирга тўғри ҳизбий уюшма вужудга келиши мумкин эмас ва унинг асосида ҳам бундай уюшма вужудга келиши мумкин эмас.
Мустамлакачи кофир бу сақофат билан кифояланмади, балки муҳитни сиёсий ва фалсафий фикр ва раъйлар билан заҳарлади. Булар воситасида мусулмонлардаги тўғри нуқтаи назарни ҳамда Исломий муҳитни бузди ва ҳаётнинг турли соҳаларида мусулмонларнинг фикрини чалкаштириб юборди. Мустамлакачи бу билан мусулмонлардаги табиий ҳушёрликларнинг асоси бўлган марказни йўқ қилди. Уйғониш йўлидаги ҳар қандай ҳаракатни - бўғизланган жониворнинг ҳаракатлари каби - сўниб қолиш, умидсизлик ва таслим бўлиш билан интиҳосига етадиган тартибсиз зиддиятли ҳаракатга айланадиган қилиб қўйди. Ажнабий ўз шахсиятини сақофат маркази ва ҳамма интиладиган жой қилиб қўйишда сиёсатчилардан ҳам фойдаланиб, сиёсий кишилар ёки сиёсат билан шуғулланувчиларнинг бутун диққат-эътиборини ажнабийдан ёрдам сўраш ва унга суянишга қаратиб қўйди. Шунинг учун уюшмаларнинг аксарияти ўзлари сезмаган ҳолда ажнабийлардан ёрдам сўрашга интила бошлади. Натижада Исломий юртларда ажнабий давлатлардан ёрдам сўрашни ёқлайдиганлар чиқди. Ҳолбуки улар ажнабийдан ёрдам сўраш ва ажнабийга суянишни ҳар қандай қўллаб-қувватлаш (у суяниш қай турли бўлмасин) - гарчи яхши ниятда бўлса-да - ажнабий тарафидан амалга оширилаётган заҳарлаш ҳамда умматга хиёнат деб эътибор қилинишини англамас эдилар. Улар ўз масаламизни бошқаларга боғлиқ қилиб қўйиш сиёсий ҳалокат эканини билмайдиган бўлиб қолдилар. Шунинг учун фикри ажнабийга суяниш ёки уни қўллаб-қувватлаш билан заҳарланган уюшмалардан бирортасининг вужудга келишида муваффақият бўлиши мумкин эмас.

 

8-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30