| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
Шунинг учун ўрганиш, фикрлаш ва кузатишлардан сўнг айта оламизки: барча исломий юртларда ўтаётган аср мобайнида уйғонишга олиб борадиган бирорта ҳам тўғри уюшма пайдо бўлмади. Уммат фақат уюшма воситасида уйғонса-да, пайдо бўлган барча уюшмалар нотўғри асосга қурилгани туфайли муваффақиятсизликка учради. Шундай экан, умматнинг уйғонишига сабаб бўладиган тўғри уюшма қандай бўлади? Қуйида шуни баён қиламиз.
Умматнинг уйғонишига сабаб бўладиган тўғри уюшма низоми муайян амал ва сўзлар билан, ёки фақат муайян сўзлар ёки фақат амаллар билан шуғулланишни талаб қиладиган жамият асосида бўлиши мумкин эмас. Бу каби уюшмалар уйғонишни хоҳлаётган уммат орасида кучайтирилиши мумкин эмас. Шунингдек, тўғри уюшма Ислом оламида Биринчи жаҳон урушидан то бугунга қадар юзага келган номабдаий ҳизблар асосида бўлиши ҳам мумкин эмас.
Тўғри уюшма исломий мабдаий ҳизбий асосга қуриладиган уюшма бўлиб, фикрат ҳизб жисмининг жони, унинг негизи ва ҳаётининг мазмуни бўлади. Ҳизбнинг биринчи ҳужайраси фикратни ва шу фикрат жинсидан бўлган тариқатни ўзида мужассам этган, ҳатто поклиги ва софлигида фикратга, равшанлиги ва тўғрилигида тариқатга ўхшаган инсондан иборат бўлади. Қачонки бу уч нарса: чуқур фикрат, равшан тариқат ва пок инсон вужудга келса, биринчи ҳужайра вужудга келади. Сўнгра бу ҳужайра тезлик билан бир неча ҳужайраларга кўпайиб, бу ҳужайралар ҳизбнинг биринчи ҳалқаси - ҳизб қиёдати бўлади. Қачонки биринчи ҳалқа вужудга келса, ҳизбий гуруҳ ўсиб чиққан ҳисобланади. Чунки бу ҳалқа ҳеч қанча вақт ўтмасдан гуруҳга айланади. Шунда бу гуруҳ фикрат ва тариқатни қабул қилаётган шахсларнинг ўртасини боғлаб турадиган робитага эҳтиёж сезади. Бу ҳизбий робита - ҳизбнинг фалсафаси келиб чиқадиган ақида ҳамда ҳизбнинг ўзига хос тушунчалари билан ажратиб турадиган сақофатидир. Шу вақтда ҳизбий гуруҳ шаклланиб, ҳаёт майдонида юра бошлайди. У иссиқ ва совуқ ҳавога, бўрон ва шабадаларга, булутли ва очиқ кунларга дуч келади. Бу гуруҳ ушбу шароитларга бардош берса, демак, фикрати тиниқлашган, тариқати равшан бўлган, шахсларини тайёрлаган, робитасини кучайтирган бўлади, даъват ва фаолиятда у ҳизбий гуруҳдан ҳақиқий уйғониш учун иш олиб борадиган мукаммал мабдаий ҳизб томон қадам ташлашга қодир бўлган ҳисобланади. Негизи фикрат бўлган тўғри уюшма мана шудир. Чунки фикрат ҳаётнинг асосидир.
Уйғонишни хоҳлаётган уммат ичида бундай мабдаий ҳизбий уюшма табиий равишда қандай пайдо бўлади? Қуйида шуни баён қиламиз.
Уммат бўлинмас ягона жисм бўлиб, ўзининг умумий тузилишида инсонга ўхшайди. Инсон ўладиган даражада қаттиқ касал бўлиб, сўнг жонлана бошласа, яхлит бир бутун жисм сифатида унинг бутун вужуди жонлана бошлайди.
13-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30
|