Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Маориф ва хайрия жамиятлари билан бир қаторда, ахлоқ - уйғониш асоси деб, умматнинг уйғониши учун ахлоқ асосида панду насиҳатлар, маъруза ва варақалар воситасида иш олиб борадиган ахлоққа даъват этувчи жамиятлар юзага келди. Бу жамиятларда жуда катта куч ва кўплаб маблағлар сарфланди. Лекин уларнинг айтарли натижалари бўлмади. Улар такрорланавериб сийқаси чиққан, зерикарли гаплар билан умматнинг уйғониш ҳис-туйғусини сўндирди. Бу каби жамиятлар Аллоҳ Таолонинг Росул Aга хитобан:

وَإِنَّكَ لَعَلى خُلُقٍ عَظِيمٍ

–„Албатта, сиз улуғ хулқ устидадирсиз“,                                                       [68:4]
деган мазмундаги сўзини хато тушуниш асосида юзага келган эди. Ҳолбуки бу хитоб жамиятни эмас, Росулуллоҳ Aнинг шахсларини сифатлашдир. Шунингдек, бу жамиятлар Пайғамбаримизнинг: «Аллоҳ Таоло мени улуғ ахлоқларни камолига етказиш учун юборди» ва: «Мен улуғ ахлоқларни камолига етказиш учун юборилдим», деган ҳадисларини нотўғри тушуниш асосида вужудга келган эди. Ҳолбуки бу ва бу каби ҳадислар жамоатнинг эмас, шахснинг сифатларига тааллуқлидир. Улар, шунингдек, шоирнинг:
«Умматлар ахлоқлари бор экан умматдир,
Ахлоқлари йўқолса, улар ҳам йўқолур»,
деган сўзидаги хато тушунчага асосланишди.
Ҳолбуки, умматлар ахлоқ билан эмас, балки қабул қилган ақидалари, кўтариб чиқаётган фикрлари ва татбиқ қилаётган қонунлари билан уммат бўлади. Шунингдек, бу жамиятлар «Жамият шахслардан ташкил топади», деб жамият маъносини хато тушуниш асосида юзага келди. Ҳолбуки жамият муайян қисмлардан, яъни инсон, фикрлар, туйғулар ва қонунлардан ташкил топган яхлит нарсадир. Бинобарин жамиятнинг бузилиши инсоннинг бузилишидан эмас, балки фикрлар, туйғулар ва қонунларнинг бузилишидан келиб чиқади. Жамиятни тузатиш эса унинг фикрлари, туйғулари ва қонунларини тузатиш билан бўлади.

Шунингдек, бу жамиятлар кўплаб ислоҳотчи ва ахлоқ соҳаси олимларининг тасаввурида ўрнашиб қолган тушунча асосида, яъни «Жамоатни фақат шахс бузади, шахсни тиклайдиган ва бузадиган омил эса унинг ахлоқидир. Яхши хулқ шахсни кучли, тўғри, фаол, жамиятга фойдали, яхшилик, эзгулик ва жамиятни тузатиш учун ҳаракат қиладиган кишига айлантиради. Ёмон хулқ эса заиф, суст, жамиятга ҳеч қандай фойда ва яхшилик келтирмайдиган, ҳаётда кўнгил истакларини қондириш ва шахсий манфаатларини амалга оширишдан бошқа ҳеч қандай ташвиши йўқ худбин кишига айлантиради», деган тушунча асосида юзага келди. Шунинг учун улар жамоатни тузатиш фақат шахсни тузатиш орқали юзага келади, деб ўйлаб, жамиятни ахлоқий дастур асосида тузатмоқчи бўлдилар ва ахлоқни умматни уйғотувчи восита қилиб олдилар.

 

11-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30