Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Учинчиси - ҳокимиятни Умматга мабдани татбиқ этишнинг тариқати қилиб олиш учун Уммат орқали ҳокимият жиловини тўла қўлга олиш босқичи. Ҳизбдаги амалий жиҳат ҳаёт майдонида айни шу босқичдан бошланади ва мабдага даъват этиш жиҳати давлат ва ҳизб учун асосий иш бўлиб қолади. Чунки мабда Уммат ва давлат ёядиган рисолатдир.
10. Биринчи босқич - таъсис босқичидир. Яъни, Умматнинг барча шахсларини ҳар қандай тўғри сақофатдан холи эканликда баробар деб эътибор қилиш, ҳизбга аъзо бўлишни хоҳлаётган кишиларни ҳизб сақофати билан тарбия қилишни бошлаш ва жамиятга таъсир қилиш мақсадида у билан боғланишга қодир бўлган гуруҳни ҳизб томонидан қисқа муддат ичида етиштириб чиқариш учун бутун жамиятни ҳизбнинг мактаби деб эътибор қилиш босқичидир.
Лекин шу нарса маълум бўлиши лозимки, бу тарбиялаш таълим эмас ҳамда ҳизб оддий мактаблардан тубдан фарқ қилади. Шунинг учун ҳалқалардаги сақофат мабдани муаллим деган эътиборда олиб борилиши, олинаётган илм ва сақофатда фақат мабдага ва ҳаёт майдонига шўнғиш учун лозим бўлган қисмига чекланиш ҳамда ҳаёт майдонида уларга дарҳол амал қилиш учун олиниши лозим.
Шунинг учун сақофат амалий бўлиши, яъни ҳаётда унга амал қилиш учун олиниши лозим. Шунингдек, зеҳн билан назарий жиҳат орасига қалин тўсиқ қўйилиши лозимки, ҳизбий сақофат мактаб тарбиясининг назарий йўналишида йўналмасин.
11. Ҳизб - аъзолари имон келтирган фикрат ва тариқатга, яъни мабдага асосланадиган уюшмадир. У жамиятнинг фикри ва сезгисини мунтазам равишда ўстириб бориш учун унинг фикри ва сезгисини назорат қилади, жамиятнинг фикр ва сезгида орқага кетишига йўл қўймайди. Ҳизб Умматни тарбиялаб, етиштириб, оламшумул ҳаёт майдонига олиб чиқади. У ҳақиқий мураббийдир. Унинг ўрнини бошқа ҳеч қандай мактаб - қанчалар кўп, кенг қамровли ҳамда хилма-хил бўлмасин - боса олмайди.
Лекин ҳизб билан мактаб ўртасида тушуниб олиш лозим бўлган бир неча фарқ мавжуд. Улар қуйидагилардан иборат:
а) Жамиятда жамият мураббийси сифатида вужудга келадиган ҳизб мавжуд бўлмас экан, дастурлар қанчалар тўғри бўлишидан қатъий назар, мактаб Умматни уйғониш сари етаклай олмайди. Чунки мактаб - ҳар қанча эркин бўлмасин, табиийки бир қолипга чекланган бўлади. У хос шаклга асосланади ва муайян сифатни олади. Шу сабабли мактаб воқеларнинг ривожи асосида шаклланиш лаёқатига эга бўлмайди. Агар унинг шу асосда шаклланиши хоҳланганда ҳам, бунинг учун - то шаклланиш пайдо бўлгунича - оғир меҳнат ва узоқ вақт зарур бўлади. Мактабнинг тайёрлаши юқоридаги каби шаклланадиган эмас, барқарор асосда бўлади.

 

21-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30