Мустамлакачи бу билан кифояланиб қолмади, балки ўз шахсиятидан бизга бераётган тушунча ва ҳақиқатларида қасддан чалғитишни ҳам ишлатди. Бу шахсиятда мавжуд мустамлакачилик суратини тескари кўрсатиб, унга ўрнак қилиб олинадиган намунавий шакл ҳамда усиз яшаш мумкин бўлмайдиган кучли ғоя тусини берди ва ифлос услублари ёрдамида ўзининг ҳақиқий башарасини яширди. Сўнгра бу дастурларнинг бирорта қисми ҳам ўша умумий асосдан ташқарига чиқмаслиги учун уларнинг тафсилотларигача аралашди. Шунинг учун биз бузуқ сақофат билан тарбияланган «зиёлилар» бўлиб қолдик. Бу сақофат бизга бошқалар қандай фикр юритишини ўргатди ва, табиийки, бизни ўзимиз қандай фикр юритишимизни ўрганишдан ожиз қилиб қўйди. Чунки фикримиз муҳитимиздан, шахсиятимиздан, тарихимиздан узилиб қолган ва мабдамиздан келиб чиқмаган эди. Бу билан биз «зиёлилар» сифатида халқдан бегона ҳамда ўз муҳитимизни ва унинг эҳтиёжларини англамайдиган бўлиб қолдик. Шу сабабдан бу «зиёлилар»нинг туйғулари фикрларидан, ақлларидан ажралиб қолди ва табиийки, улар Умматдан, унинг туйғулари ва сезгиларидан ажралиб қолди. Табиийки, бундай фикр Ислом юртларидаги мавжуд вазиятни ва уммат эҳтиёжларини тўғри тушунишга ҳамда уйғониш йўлини англашга олиб бормас эди. Чунки бу фикрлар туйғудан холи бўлмаса-да, туйғудан ажралиб қолган эди. Бундан ташқари, бу фикр исломий туйғуга эга бўлган шахс кўтариб юрган ажнабий фикр эди. Бинобарин, бу фикр тўғри тушуниш сўнгида вужудга келган тўғри уюшмага олиб бормаслиги табиий эди. Ажнабий сақофатнинг таъсири «зиёлилар»нинг ўзига чекланиб қолмади. Бу сақофат тарқатаётган фикрлар сабабли бутун жамиятнинг фикри туйғусидан ажралиб қолди. Бунинг оқибатида жамиятдаги муаммо чигаллашди ва тўғри ҳизбий уюшма зиммасидаги уйғониш юкининг оғирлиги Биринчи жаҳон урушидан олдингига қараганда бир неча баробар ортди. Чунки аввал уммат ёки ҳизб олдида турган муаммо Исломий жамиятни уйғотиш муаммоси бўлган бўлса, ҳозирги муаммо зиёлиларда фикр ва туйғу уйғунлигини вужудга келтириш ҳамда жамиятдаги шахслар ва жамоатлар ўртасида, хусусан зиёлилар билан жамият ўртасида фикр ва туйғу уйғунлигини вужудга келтириш бўлиб қолди. Зеро, бу зиёлилар туйғудан холи, қуруқ ажнабий фикрга ихлос қилган эдилар. Бу ихлос уларни ўз жамиятларидан бегоналашиб қолиш, уни камситиш, ундан узоқлашиш ва унга эътиборсизлик билан қарашга олиб борди. Шунингдек, бу ихлос уларни - гарчи мустамлакачи бўлса ҳам - ажнабий билан дўстлашиш, уни ҳурмат қилиш, унга яқинлашиш ва унга эътибор билан қарашга ундади. Шунинг учун бундай «зиёли» ўз юртидаги мавжуд вазиятларни тасаввур қила олмайди. Ажнабий ўз юрти вазиятларини қандай тасаввур қилса, у ҳам унга тақлид қилиб, ўз юрти вазиятларини - бу вазиятларнинг моҳиятини англаб етмаган ҳолда - шундай тасаввур қилиши мумкин. Шу туфайли бу зиёли киши умматни уйғонишга олиб борувчи омилларни ажнабий шахс уйғонишлар ҳақида гапирганда фақат унга тақлидан биладиган бўлиб қолди. Бу зиёлининг сезгилари мабда учун ҳаракатга келмайди. Балки ватан, миллат учун ҳаракатга келади, бу эса хато ҳаракатдир.
7-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30
|