Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Сўнгра ҳизбий гуруҳнинг ўзини танимоғимиз; бу гуруҳ ўткир сезги, чуқур тафаккур ва соф ихлосга эга эканини, жамиятда ижро этилаётган чоралар Ислом ва унинг қонунларига бўлган имонини сусайтирмаганини ҳамда бўлаётган алдов, таҳдид ва қўрқитишлар, совға ва озорлар унга мутлақо таъсир этмаганини аниқ билмоғимиз; сўнгра бу гуруҳ - ўзига қанчалар зўравонлик, зулм, қийинчилик ва дўқ-пўписалар бўлса ҳам - мабдани мустаҳкам қўрғон ичида сақлай оладиган даражада ўз қийматларини тўла асрай олгани, имонига путур етмагани, чуқур исломий фикрлар билан суғорилгани, умумий манфаатларни қабул қилгани, масъулиятни ҳис этгани - буларнинг барчаси мукаммал эканига ишонч ҳосил қилмоғимиз; сўнгра бу гуруҳ ҳар қандай натижаларни эътиборга олиб, уларни кўтаришга тайёр ҳолда масъулиятни ўз гарданига олишга бел боғлаганини аниқ билмоғимизни тақозо этади.
Жамоий ҳаракатларнинг ўтмишини ва ҳозирини бундай текшириш мабдаий ҳизбнинг жамоий ҳаракат сифатида юриши моҳиятини кўрсатиб беради ҳамда унинг ҳизб шартларига тўла эга бўлиб, ўз табиий йўлида юраётганини аниқ билишга имкон беради. Ҳатто унинг ўз йўлидан оғиши кузатилганда ёки ўрганишлар жиҳозига ўзгартиш киритишни ёки ҳаракати мослашувчанликни ёки курашда матонатни тақозо этаётгани кузатилган вақтда, Умматни уйғотишдаги ва уни барча ҳалқ ва умматларга Ислом рисолатини олиб борадиган умматга айлантиришдаги бурчини адо этиш кафолатини берадиган услублар қўлланилади.
Ҳизбни тўғри ташкил этиш қуйидаги тарзда бўлади:

1) Мабда фикри ва сезгиси бошқалардан устун бўлган шахс тарафидан топилиб, у билан бирикади, ҳатто мабда унда тиниқлашиб, унга равшан бўлиб қолади. Мана шу вақтда ҳақиқатда биринчи ҳужайра вужудга келади. У аста-секин кўпайиб бориб, ҳужайраларга айланадиган бошқа шахслар пайдо бўлади ва улар бир-бирлари билан мабда асосида тўла боғланадилар. Улардан ҳизбий гуруҳнинг биринчи ҳалқаси - ҳизб қиёдати юзага келади. Ушбу шахслар ўртасидаги уюшишнинг ўқи ҳам, бу ўқ атрофида уларни тортиб турган куч ҳам фақат мабда бўлмоғи лозим.

2) Бу биринчи ҳалқанинг - одатда - саноғи оз, ҳаракати даставвал секин бўлади. Чунки у ўз жамиятининг сезгиларини ифодалаётган бўлса-да, лекин жамият эшитиб одатланмаган сўз ва маънолар билан ифодалайди. У жамиятнинг сезгиларини ифодалаётган бўлса ҳам, унда жамиятдаги ҳукмрон тушунчаларга зид янги тушунчалар бўлади. Шунинг учун бу ҳалқа жамиятда гўё бегонадек бўлиб, даставвал унга биринчи ҳалқада гавдаланган мабда магнитига тортилиш қобилиятини ўзида пайдо қиладиган даражада кучли сезгига эга кишиларгина қўшилади.

3) Бу биринчи ҳалқа, яъни қиёдатнинг тафаккури одатда чуқур, уйғонишдаги тариқати эса туб, яъни таг томиридан бошланадиган бўлади.

 

17-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30