| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
Араблар: «Давлат - бизнинг ҳаққимизни поймол қиляпти, устимиздан ҳукмрон бўлиб олган», деб ҳисоблар эдилар. Лекин, шундай бўлса-да, ислоҳ қилиш мақсадида унга бутун диққат-эътиборларини қаратар эдилар. Чунки ҳар ҳолда бу давлат уларнинг ҳам давлати эди. Уларга уйғониш моҳиятини ва унинг тариқатини тушуниш етишмас ҳамда улар ўртасида уюшиш ҳосил бўлмаган эди. Биз айта оламизки, бундай кишилар мусулмонларнинг кўпчилик қисмини ташкил қилар эди.
Лекин у асрда ажнабий сақофат Ислом юртларига ҳужум қилган эди. Унинг воситасида мустамлакачилар бир гуруҳ мусулмонларни ўзларига жалб қилиб, уларни Исломий давлат ичида «ажралиш» ва «мустақиллик» асосида ҳизбий уюшмалар тузишга қизиқтира олди. Мустамлакачилар хусусан бир гуруҳ арабларни ўзларига жалб қилиб, «Арабларнинг Усмоний Давлатдан мустақил бўлиши» номи остида Исломий давлатга қарши кураш олиб борадиган гуруҳ ташкил қилиш мақсадида уларни Парижда тўплашга муваффақ бўлди. Улар ўртасини ўша ажнабий сақофат, ажнабий фикрлар ҳамда мустамлакачи кофир уларда пайдо қилган ватанпарварлик ва миллатчилик туйғулари бирлаштирди. Натижада уларнинг ақлий ва шуурий робиталари ягона робитага айланиб, уларни ягона мантиқ бирлаштирди. Бу нарса мақсад бирлигига олиб борди. Мақсад эса Усмоний Давлат арабларнинг манфаатларидан кўз юмгани, уларга зулм қилиш ва ҳуқуқларини поймол қилишни ўзига жоиз деб билгани сабабли, араб ҳалқининг мустақиллиги эди. Мана шу «ягона мақсад» арабларнинг номига ҳизбий суратда уюшишлари учун қурол бўлди. Бу нарса «Араб қўзғолони»ни тайёрлашга олиб борди. Натижада Ислом юртлари, хусусан араб юртларига куфр ва мустамлакачиликнинг нуфузи ёйилди. Шу билан бу ҳизбларнинг вазифаси ниҳоясига етди. Бу ҳизблар баъзи исломий юртларда мустамлакачининг малай ҳокимлари бўлиб қолишлари билан ўлжаларни тақсимлаб олишди.
Ислом Давлати йўқ қилингач, унинг ўрнини мустамлакачи эгаллаб олди ва араб юртларини бевосита бошқариб, қолган исломий юртларга нуфузини ёя бошлади. Шундай қилиб, у араб юртларини билфеъл босиб олди ҳамда ўзининг махфий услуб ва ифлос воситалари билан унинг ҳар бир бўлагида қадамларини мустаҳкамлай бошлади. Ажнабий мустамлакачилик сақофати, мол-дунё ва гумашталар бу услуб ва воситаларнинг энг муҳимлари эди.
Дарҳақиқат, куфр ва мустамлакачиликни мустаҳкам ўрнатишда, уйғониш амалга ошмаслигида ва уюшган ҳаракатлар - улар хоҳ жамият, хоҳ ҳизб шаклида бўлсин - муваффақият қозонмаслигида ажнабий сақофатнинг катта таъсири бўлган эди. Чунки ҳаёт оқимига таъсир кўрсатувчи инсон фикрига сақофат катта таъсир кўрсатади. Мустамлакачи таълим ва сақофат дастурларини ҳаёт ҳақидаги ўз нуқтаи назари бўлган муайян фалсафа, яъни «моддани руҳдан ва динни давлатдан ажратиш» асосида ишлаб чиқди. Ёлғиз ўз шахсиятини сақофатимиз олинадиган асос қилиб қўйди. Дунёқараши, тушунчалари, юртларини ташкил қилувчи омилларни, тарихини ва муҳитини биз ақлларимизни тўлдириб оладиган фикрлар учун асосий манба қилиб қўйди.
6-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30
|