| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
Мабдага зид иш тутиб, ундан зиғирча бўлса ҳам оғишмоқдан эҳтиёт бўлсинлар! Зеро, ҳизбнинг ҳаёти ҳам, боқийлигининг кафолати ҳам мабдадир. Ҳизб бундай оғир ҳолатларга тушмаслик учун ва бундай хатарни бартараф этиш учун Умматни ўз мабдаси билан суғоришда, ҳизб фикрлари ва тушунчаларининг равшанлиги ва тиниқлигини сақлашда ҳамда шу фикр ва тушунчалар муҳитининг Умматга ҳукмрон бўлиб қолиши учун ишлашда қаттиқ ҳаракат қилмоғи лозим. Мазкур ишлар енгил кечиши учун сақофат даврига алоҳида эътибор қаратмоқ, жамоий сақофатга аҳамият бермоқ, мустамлакачилик режаларини нозиклик билан фош қилишда қаттиқ ҳаракат қилмоқ, Уммат ва унинг манфаатларидан доимо огоҳ турмоқ, Умматни мабда ва ҳизб фикрларида тўла эритмоқ, ҳизбнинг фикр ва тушунчаларини тиниқ сақлаб қолиш учун уларни доимо текшириб турмоқ ҳамда буларнинг барчасида - улар қанчалар меҳнат ва ҳаракат талаб қилса ҳам - бор имкониятни сарф этмоқ зарур.
Табақаларга бўлиниш хатари эса Умматга эмас, ҳизб кишиларига тааллуқлидир. Ҳизб Умматни ёки унинг кўпчилик қисмини ташкил этган вақтда катта обрў-эътиборга эга бўлиб, оммаю хосса ҳурматига сазовор бўлади. Гоҳо бундай обрў-эътибор, ҳурмат дилларда ғурур пайдо қилади ва ҳизб йигитлари: «Биз Умматдан улуғроқ кишилармиз, бизнинг вазифамиз унга етакчилик қилиш, Умматнинг вазифаси эса етакланиш», - деб ўйлай бошлайдилар. Шунда улар ўзларини Умматдан ёки айрим кишилардан юқори тутадилар, бунинг моҳиятини ўйламайдилар. Агар шу ҳол бир неча марта такрорланса, Уммат ҳизбни ўзидан бошқа табақа, деб ҳис қила бошлайди. Шунингдек, ҳизб ҳам табақачиликни ҳис қила бошлайди. Бундай ҳис этиш ҳизб емирилишининг бошланишидир. Чунки бу ҳис ҳизбнинг халқ орасидаги оддий кишилар ишончига бўлган эътиборини сусайтиради ҳамда халқнинг ҳизбга бўлган ишончини заифлаштиради, натижада Уммат ҳизбдан юз ўгира бошлайди. Қачонки Уммат ҳизбдан юз ўгирса, ҳизб емирилади ва қайтадан Уммат ишончини қозониш учун эндиликда икки-уч баробар ортиқ меҳнат қилишга мажбур бўлади. Шунинг учун ҳизб кишилари Умматнинг оддий кишиларидек бўлишлари, ўзларини Умматга хизмат қилувчи деб, ҳизбий бурчлари Умматга хизмат қилишдан иборат, деб билишлари лозим. Зеро, шундай қилиш ҳизб кишиларида ҳимоя қуввати (иммунитет)ни пайдо қилади ва уларга халқ ишончининг давом этишидагина эмас, балки учинчи босқич - мабдани ижро қилиш учун ҳокимиятни қўлга олганларида ҳам фойда беради. Сўнгра, мабдани ижро этиш енгил кечиши учун улар - ҳоким бўлган ҳолларида ҳам - Умматга хизмат қилишда давом этадилар.
29-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30
|