Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Иккинчиси - ёруғлик-нурда яшашдан бош тортадиган жаҳолатпарастлар гуруҳи. Негаки бу гуруҳ вакиллари зулматда яшашга, таги пуч ва юзаки ҳаётга кўникиб қолишган. Улар ҳам жисмоний, ҳам ақлий танбалликка мубтало бўлиб, ота-боболарида кўрган эски урф-одат ва эътиқодларга улар эски бўлгани учунгина ёпишиб олишган. Шунинг учун улар ҳақиқий реалист-воқепарастдир, зеро улар воқедан келиб чиққан ва фикран қотиб қолган кишилардир. Табиийки, улар кўпроқ меҳнат талаб этади. Бу қийинчиликни енгишнинг йўли уларни тарбиялашга ҳаракат қилиш ва тушунчаларини тўғирлашга қаттиқ уринишдир.
г) Даъват олдида тўсқинлик қиладиган қийинчиликлардан яна бири - одамлар ўз манфаатлари билан машғул бўлишлари. Зеро, инсон ҳаётда шахсий манфаатлари ва кундалик ишлари билан шуғулланади ва айни чоғда мабда ҳақида ҳам бош қотиради. Гоҳида бу манфаатлар мабдага даъват қилишга қарама-қарши бўлиб кўринади. Шунинг учун инсон бу иккиси ўртасини мувофиқлаштиришга уринади. Бу қийинчиликни енгиш йўли - мабдани қабул қилган ҳар бир шахс ҳизб ва даъват ишларини доира маркази қилиб, шахсий манфаатларини шу марказ атрофида айлантириши лозим. У даъватга қарама-қарши бўлган, даъватдан чалғитадиган ҳамда даъватга тўсқинлик қиладиган ҳар қандай иш билан шуғулланмаслиги лозим. Шунда у даъватни манфаатлар атрофида эмас, балки манфаатларни даъват атрофида юрадиган ҳолатга чиқарган бўлади.
д) Даъват йўлида тўсқинлик қиладиган қийинчиликлардан яна бири - Ислом йўлида, унинг даъватини ёйиш йўлида дунё ҳаёти ишларини, яъни мол-дунё, савдо ва шу кабиларни фидо қилиш. Бу қийинчиликни енгмоқ учун мўмин кишига «Аллоҳ Таоло мўминлардан ўзларию молу дунёларини жаннат эвазига сотиб олган»лиги эслатилади. Шу билан кифояланиб, у дунё ҳаёти ишларини фидо қилишда ўз ихтиёрига ташлаб қўйилади ва ҳеч бир ишга мажбур этилмайди. Росул алайҳис-салоту вас-салом Тоиф ва Макка оралиғидаги Нахла деган жойда Қурайшни пойлаш учун Абдуллоҳ ибн Жаҳшни бошлиқ қилиб сарийя юбораётганларида унга мактуб ёзиб бердилар. Мактубда жумладан шундай дейилган эди: «Шерикларингдан ҳеч кимни ўзинг билан бирга юришга мажбур этма ва буйруғимни адо этиш учун кўнгиллилар билан йўлни давом эттир».
е) Гоҳида кишига жамиятлардаги маданият даражасининг ҳар хил бўлиши ҳам қийинчиликлардан биридир, деган хаёл келади. Зеро шаҳар, қишлоқ ва чўл шароитлари ҳар хил бўлгани туфайли шаҳардаги маданият қишлоқ маданиятидан, қишлоқ маданияти эса чўл маданиятидан фарқли бўлади. Шунинг учун маданият шаклларидаги бундай фарқ сабабли ҳизб учун тарбиялашда ёки мабда асосида йўналтиришда фарқ бор, деган нарса хаёлга келади. Бу жуда ҳам хатарлидир, негаки маданий шакллар Умматда қанчалар паст ёки баланд бўлмасин, у сезгиси ва мабдаси бир хил бўлган битта умматдир. Шунинг учун даъват Уммат орасида бир хил бўлади, қишлоқ ва шаҳар ўртасида ҳеч қандай фарқ йўқ. Демак, Умматга таъсир қилиш учун иш олиб бориш бир хил бўлади.

17. Ҳизб ушбу босқич - Умматга таъсир қилиш босқичида иккита хатарга - мабдага келадиган хатар ҳамда табақаларга бўлиниш хатарига дуч келади.

 

27-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30