| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
Мабдага келадиган хатар жамият оқимидан, жамиятнинг шошилинч талабларига жавоб беришга қизиқишдан ҳамда жамият раъйларидаги мавжуд чўкиндиларнинг ҳизб фикратига устун келишидан пайдо бўлади
Бунинг сабаби шуки, ҳизб жамиятдаги ҳаётга шўнғир экан, таъсир қилиш учун, етакчилик қилиш учун халқ билан боғланади. Ҳизб ўз мабдаси билан қуролланган бир вақтда, халқда эски ва реакцион (қолоқ) фикрлар, ўтган аждодлардан мерос бўлиб қолган тушунчалар ва хатарли ажнабий фикрлар ҳамда мустамлакачи кофирга кўр-кўрона тақлид қилишлар мавжуд бўлади. У халққа таъсир қилишга киришар экан, унга ўз раъй ва фикрларини беради, ўз тушунчалари билан унинг тушунчаларини тузатиш, унда исломий ақидани уйғотиш, соғлом муҳит ва тўғри урфи оммни пайдо қилиш учун қаттиқ ҳаракат қилади. Бунинг учун даъват ва тарғибот ишларини олиб бориш лозим, токи ҳизб Умматда мабдага имонни кучайтирадиган, ҳизб тушунчаларига ишонч ва ўзига ҳурмат-эътибор пайдо қиладиган ҳамда Умматни итоат ва амалга ундайдиган суратда Умматни ўз атрофида мабда асосида жамласин. Мана шу вақтда ҳизб Уммат орасида ишончли мўмин йигитларини кўпайтириши лозим, негаки улар Уммат тизгинини қўшиндаги зобитлар каби ушлаб турадилар. Агар ҳизб шу «таъсир қилиш босқичи»да муваффақият қозонса, Умматни мабдага мувофиқ равишда ўз ғояси сари етаклайди ва карвоннинг йўлдан оғиб кетишидан хотиржам бўлади.
Аммо ҳизб - халққа тўла таъсир қилиш ҳосил бўлмасдан, Уммат орасида мабда ҳақида умум онг пайдо бўлмасдан туриб халқни етакласа, халқни мабданинг фикрлари ва аҳкомлари билан эмас, балки Умматнинг кўнглидаги нарсаларни жонлантириш, туйғуларини қўзғаш ҳамда талабларини кўз олдиларига келтириб тасвирлаш билан етакчилик қилган бўлади.
Лекин бундай ҳолатда халқдаги ватанпарвар-лик, миллатчилик ва руҳонийлик каби аввалги туйғулар йўқолиб кетмайди. Уларни жамоий ҳолатлар қўзғаб, халқда табақачилик ва мазҳабчилик каби ҳайқириқлар, мустақиллик ва озодлик каби чириган фикрлар ҳамда ирқчилик ва уруғчилик каби бузуқ наъраларни юзага чиқаради. Натижада ҳизб билан халқ ўртасида зиддият вужудга келади. Чунки халқ ўзининг мабдага зид бўлган талабларини қўяди, Умматга зарарли бўлган вақтинчалик ғояларини олға суради. Бу талаблар учун жон куйдиради, уларни рўёбга чиқариш учун тўс-тўполон қилади, шовқин-сурон кўтаради ва унда бир неча наъралар намоён бўлади. Ҳизб бундай ҳолатда икки ўт орасида қолади. Биринчиси - Умматнинг ўч ва ғазабига ҳамда жамият устидан ўрнатган ҳукмронлигини бой беришга дучор бўлиш. Иккинчиси - мабдадан четланиб, ён беришга дучор бўлиш. Бу иккисида ҳам ҳизбга хатар бор. Шунинг учун ҳизб кишилари халқ мабда билан қарама-қарши келган вақтда Умматнинг қаҳру ғазаби ва озорига йўлиқсалар ҳам, мабда йўлидан оғмасдан, уни маҳкам ушламоқлари лозим. Зеро, у ўткинчи қаҳру ғазабдир. Мабдада собитқадам бўлиш билан улар қайтадан Уммат ишончига сазовор бўладилар.
28-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30
|